уларнинг бандлиги орқали таъминланади
Бугун “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ўз бандлигини таъминлаш учун барча имкониятлар яратиб берилмоқда.
Жумладан, “Юқори Шавот” маҳалласида яшовчи, "Аёллар дафтари"да турувчи Рухия Раҳимова, Шахноза Отажонова ва Гулноза Раҳимовалар бугун биргаликда тадбиркорликни йўлга қўйиб, ўз бандлигини таъминлаган аёллардан.
Улар касб-ҳунарга ўқитилиб, сертификат олгач банкдан 8,5 миллион сўмга кредитга тикув машинасини олиб, болалар кийимини тикишни йўлга қўйишади. Ҳозирда буюртмачилар сони кун сайин кўпаймоқда. Чунки, тиккан ҳар бир кийим сифатли ва чиройли кўринишга эга эканлиги бунинг сабабидир.
Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ушбу аёллар билан учрашар экан, улар фаолиятини кўздан кечириб, мурожаатларини тинглаб, тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини берди.
-Биз аввало ўз бандлигини таъминлаш учун хотин-қизларга кенг имкониятлар яратаётган Президентимизга ва шунингдек, ҳамиша ҳолимиздан хабар олиб, доимо амалий ёрдам кўрсатиб келаётган сектор раҳбаримизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бунга жавобан эса биз тадбиркорлигимизни кенгайтириб, ўзимизга ўхшаган “Аёллар дафтари”да турувчи ишсиз аёллар бандлигини таъминлаймиз,-дейди суҳбат чоғида ушбу аёллар.
Дарҳақиқат, аёллар бандлиги - оила фаровонлиги демакдир. Чунки, аёлларнинг ижтимоий-психологик жиҳатдан барқарорлиги албатта, уларнинг бандлиги орқали таъминланади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.