ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 1 февраль куни маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича тасдиқланган 4-483-сонли Йўл харитасининг 26-банди ижросини таъминлаш мақсадида “Туман тиббиёт бирлашмасида” “Коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни бартараф этишнинг маънавий, ҳуқуқий асослари” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.


Давра суҳбатини Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди раиси М.Рўзметов очиб, коррупция юзасидан тарихий фактлар келтириб ўтди. Ҳазорасп туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Яқубов коррупцияни келтириб чиқарадиган сабаблар ва омилларга тўхталиб, буларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида кенг тушунча берди.
Хазорасп туман ИИБ ХООБ бошлиғи А.Бабажанов давра суҳбати қатнашчиларига ички ишлар бўлими томонидан ёшлар ўртасида хуқуқбузарликни олдини олиш ҳамда оилавий тинчлик, хотиржамликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маъруза қилди. Тадбир сўнгида Республика Маънавият ва маърифат маркази Ҳазорасп туман бўлинмаси раҳбари Ж.Собиров сўзга чиқиб ўтказилаётган ушбу тадбирларнинг жамият ҳаётидаги ўрни жуда аҳамиятли эканлигини таъкидлади.
Ўтказилган даара суҳбати давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.