Умумтаьлим мактабларини олтин ва кумуш медалларга битказаётган жами 45 нафар ўқувчиларга медаллар тантанали равишда топширилди.
Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилида 11-синфни жами 2557 нафар ўқувчи битказмоқда.
Шулардан мактабда аъло баҳоларга ўқиб, намунали ҳулқи билан бошқа ўқувчилардан ажралиб турган билимдон 36 нафар ўқувчи олтин ва 9 нафар ўқувчи кумуш медалларга сазовор деб топилди.
Бугун 21 июнь куни Ҳазорасп туман хокимлиги биносида мактабни олтин ва кумуш медалларга битказаётган жами 45 нафар ўқувчиларга Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ўз табригини йўллаб, ўқувчиларга келгуси ҳаётида муваффақиятлар тилади ҳамда ўқувчиларга олтин ва кумуш медалларни туман прокурори Дилшод Мадиримов ҳамроҳлигида тантанали равишда топширди.
Тадбирга туман хокимлиги ходимлари, таълим муассасалари рахбарлари, ўқувчиларнинг ота-оналари таклиф этилди.
Ишонамизки, келгусида ушбу медал соҳиблари олий ўқув юртларига кириб, талабалик бахтига муяссар бўладилар ва Ўзбекистон равнақига ўз ҳиссасини қўшувчи ўғил-қизлар бўлиб етишадилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.