Спорт соғлик гарови
Бугун тумандаги 23-сонли умумтаълим мактаби спорт залида Ҳазорасп туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат хусусий шеркичилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўртасида “Спорт соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақаси ташкил қилинди. Спорт мусобақасида иштирокчилар шахмат-шашка, баскетбол, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўзаро мусобақалашдилар. Қизғин ўтган баҳслардан сўнг мусобақа ғолиблари мактабгача таълим бўлими томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
“Ёшлар форуми” доирасида "Зукко китобхон" интелектуал ўйинининг туман босқичи
Бугун Ҳазорасп туманида “Ёшлар форуми” доирасида "Зукко китобхон" интелектуал ўйинининг туман босқичи бўлиб ўтди. Ўтказилган интелектуал тадбирда тумандаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлардан 4 та жамоа, бошқа кўнгилли ёшлардан 9 та жамоа иштирок этиб, умумий ҳисобда ўз зукколиги ва илимлилиги устун келган "Лидерлар" жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олишди. Танлов ғолиблари Ёшлар ишлари агентлиги Ҳазорасп туман бўлими ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
3000 дан ортиқ хонадонлар ва инфратузилма объектлари телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар
Ўзбектелеком AК Хоразм филиали Ҳазорасп туман телекоммуникация боғламаси томонидан туман фуқаролари, тадбиркорлик субъектлари ва инфратузилма объектларига сифатли телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2021 йил декабрь ойида тумандаги “Аталиқ”, “Янгиобод” ва “Оқ майдон” маҳаллаларининг ҳар бирига 1024 сиғимли ГПОН технологияси асосида ишловчи ОЛТ қурилмалари ўрнатилиб ишга туширилмоқда. Бунинг натижасида яна 3000 дан ортиқ хонадонлар ва инфратузилма объектлари телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
"Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида тадбир ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тумандаги 26-сонли умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида ўтказилиб, Мадҳиямиз жонли ижрода янгради ва тадбир барчага кўтаринкилик бағишлади. Шунингдек, тадбир давомида туманда ўтказилган "Заковат"интеллектуал танловида биринчиликни қўлга киритган ўқувчилар Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Ш.Аҳмедова ва туман ҳокими Матбуот котиби Ж.Усмановалар томонидан диплом ҳамда китоблар билан тақдирландилар. Тадбирда иштирок этган зукко, илмли ўқувчиларини тарбиялаётган ўқитувчиларга ва уларнинг ота-оналарига ташаккур билдирилди. Ҳазорасп тумани Халқ таьлими бўлими
КЕЧИРИМЛИЛИК - ЮКСАК ФАЗИЛАТ
Халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саҳоват каби олижаноб фазилатларни юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳатда кўришимиз мумкин. Айниқса, мустақиллигимизнинг кейинги йилларида мамлакатимизда тўғри йўлдан адашганларни ҳам кечириб уларга яна бир бор имконият берилаётгани сўзимизнинг яққол исботидир.
Ҳазорасп тумани ҳокими табриги
ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ МАШАРИПОВ УКТАМ РУСТАМОВИЧ ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ БИЛАН ҚУТЛАДИ.
Ҳурматли ОAВ, журналист ва блогерлар!
Ҳурматли ОAВ, журналист ва блогерлар! Жорий йилнинг 17 декабрь куни Ҳазорасп туман ҳокимлигининг мажлислар залида Ҳазорасп тумани ҳокимининг шаҳримиз аҳолисига мурожаати бўлиб ўтади. Унда Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Уктам Рустамовичнинг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаат йўллайди. Шунингдек, шу куни туманимизда ишлаб чиқариш корхоналарига пресс-тур ташкил етилади. Бундан ташқари, Ҳазорасп тумани тадбиркорлар ўзларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг кўргазмасини ўтказади. Шу муносабат билан барча ОAВ, журналист ва блогерларни таклиф этамиз. Мурожаат учун телефон: +99862-33-25-617 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”
15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Ҳазорасп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тизимли тарзда турли тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, туман ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида, таълим ва даволаш муассасаларида ойлик доирасида ўтказилаётган профилактика тадбирлари орқали фуқароларимиз ўзларига керакли бўлган маълумотларга эга бўлмоқдалар. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.