Чемпион қизларимиз Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан тақдирланди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида ёшларни спортга жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.


Жорий йилнинг 18-20 декабрь кунлари Андижон вилоятида бадиий гимнастика бўйича "Гимнастика ҳамма учун" шиори остида ўказилган Ўзбекистон чемпионатида вилоят терма жамоаси таркибида Ҳазорасп тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 14 нафар тарбияланувчилари иштирок этиб, чемпионатнинг бош совринига сазовор бўлдилар.


Шу муносабат билан бугун туман ҳокимлигига таклиф этилган чемпионларимиз туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан ғалаба билан муборакбод этилди ва эсдалик совғалари ҳамда китоблар топширилиб, келгусида юртимиз байроғини бунданда баландларга кўтаришларида омад ёр бўлишини тиладилар.


Дарҳақиқат, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятлар яратиш билан бирга рағбатлантириш келгусида юқори натижаларни қўлга киритишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.