МАҲАЛЛАГА ЯНГИ ТИЗИМ — “ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ” КИРИБ КЕЛМОҚДА
Автор:
Сабрижамил
Президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида айтилганидек, келаси йил 1 январдан мамлакатимиздаги 9 минг 259 та маҳаллада “ҳоким ёрдамчилари” иш бошлайди.
Давлат раҳбари топшириғига кўра, Ҳазорасп туманидаги 44 та маҳаллага энг муносиб номзодлар суҳбат асосида танлаб олинди. Албатта, ҳоким ёрдамчилари билими, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда у иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига эга бўлган ходимлардан иборат бўлди.
Айни дамда тумандаги ёшлар маркази биносида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув- семинари ўтказилмоқда.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати