ҲОКИМ МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун 17 декабрь куни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Рустамович Машариповнинг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаати тингланди.
Мурожаат олдидан туман ҳокимлигида маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди ва куй садолари остида истеъдодли ўқувчилар рассомчилик бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Шундан сўнг Халқ депутатлари туман Кенгашининг етмиш учинчи сессияси бошланди. Унда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Рустамович Машариповнинг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар тўғрисида туман аҳлига мурожаати тингланди.
Мурожаат якунлангач Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Рустамович Машарипов бошчилигида 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар хусусида Матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида олдимиздаги вазифалар, туманимиз аҳолисини камбағалликдан чиқариш бўйича истиқболдаги вазифалар, ҳудудда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида сўз борди.
Шунингдек, анжуманда ОАВ вакиллари, журналистлар томонидан берилган саволлар давомида ҳудудда ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ташкил этилган "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"нинг фаолияти хусусида ҳам маълумотлар берилди.
Ўтказилган бугунги сессияда ва анжуманда туман фаоллари, туман кенгаши депутатлари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.