ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ КЕЛАЖАК ЁШЛАРИ
Ёшлар — ҳар қандай жамиятнинг эртаси. Улар том маънода, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси ҳисобланади. Зеро, янги Ўзбекистон ёшлари келажагимиз ва истиқболимиз пойдеворидир.
ЁРДАМГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА
Ҳазорасп туманида туман ҳокимининг маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижроси таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, якка ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳайрия ёрдамлари кўрсатилиб, моддий қўллаб-қуватланмоқда.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЕТМИШ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ
Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг етмиш олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғини раислари тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ўктам Машарипов раислик қилди.
“ЖАЙХУН” ОИЛАВИЙ МТТ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
Ҳазорасп туманидаги “Зеҳнли” маҳалласида тадбиркор Дилноза Жонибекова томонидан “Жайхун” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади.
ОИЛА - МУҚАДДАС ДАРГОҲ
Бугунги глобаллашув жараёнларининг жадаллашувида оиланинг муқаддас эканлиги ҳар бир фуқаро онгига сингдириш борасида Ҳазорасп туманида тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
ТУМАН ҲОКИМИ “UPPERMOST EDUCATION” ЎҚУВ МАРКАЗИДА билим олаётган ўқувчи-ёшлар билан учрашди
Тил билган эл билади, дейди доноларимиз. Ҳақиқатан ҳам, хорижий тилни билган киши кўп томонлама имкониятга эга бўлади. Айниқса, бугунги ахборот ва инновацион технологиялар асрида унинг аҳамияти янада муҳим аҳамият касб этади.
Ҳоким қабули: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ
Бугун туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб, унда туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Қабулда фуқаролар моддий ёрдам, уй-жой, бандлик, йўл, кредит, бола пули ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНИБ ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланмоқда
Президентимиз "Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади", дея таъкидлаб ўтган эдилар. Ҳазорасп туманида одамларни тадбиркорликка ўргатиш, ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Натижада эса маҳаллаларда тадбиркорлар сони ошиб, янги ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини бошламоқда.