“АҚЛДАН ОЗИШ ҲЕЧ ГАПМАС”  спектакли томошабинларга манзур бўлди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

спектакли томошабинларга манзур бўлди

 

 

Театр шунчаки оддий томоша эмас, тарбия, маънавият, маърифат маскани. Унда ҳар бир томошабин ўз-ўзига четдан, ташқаридан назар солиш, хатти-ҳаракатларини қайта таҳлил ва идрок этиш имконига эга.

Инсонни юксак маънавиятли, теран тафаккур ва мустақил фикрга эга инсонлар этиб тарбиялашда  ҳам санъатининг ўрни беқиёс. Шунингдек, ҳар бир спектакль инсонга маънавий ҳордиқ бериш билан бирга инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайди.

 

Хабарингиз бор, айни кунларда Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри вилоятимизда гастроль сафарини ўтамоқдалар.

Бугун, тумандаги “Фольклор театри” саҳнасида Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри “Ақлдан озиш ҳеч гапмас” номли мусиқали комедияси намойиши бўлиб ўтди. Ш.Маҳкамов асарига мансуб мазкур комедияни режиссёр Б.Назаров саҳналаштирилган бўлиб, куй ва қўшиқларни О.Комилжонов басталаган.

Томошабинлар спектаклни зўр қизиқиш билан томоша қилишди.  Театрга ташриф буюран Профессионал актёрларнинг юксак маҳорати томошабинларга манзур бўлди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.