ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ҲАФТАЛИГИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

доирасида тадбирлар ўтказилди

Давлатимиз раҳбари “Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади!”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак», деган эдилар ўтказилган видеоселектор йиғилишида.

Дарҳақиқат, аёл бор экан, оила деган муқаддас қўрғон, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор. Аёлларимиз ўзларини бахтли ҳис қилишар экан, албатта оиламиз, жамиятимиз ҳам бахтли бўлади.

“Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони" деган бош ғояни ўзида мужассам этган "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги"  бугун  туманимизда турли тадбирлар билан бошлаб юборилди.

Тумандаги барча маҳаллалардан таклиф этилган бир гуруҳ хотин-қизлар микроавтобусда ишлаб чиқариш обектларига саёҳат қилдилар.

Хотин-қизлар “Карвак” маҳалласида тадбиркор Қурвонгул Салимова томонидан “Ko`zmunchoq” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар билан танишдилар ва Қурвонгул Салимова билан суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Ушбу таълим ташкилоти 2 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳамда 703 миллион сўм тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан бунёд этилиб, ҳозирда 130 нафар жажжи болажонлар тарбияланмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.