Тиббий кўрик - инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбирлардан биридир. Тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.
Шу мақсадда бугун туман прокурори Д.Мадиримов ташаббускорлигида 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалар аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида сектор ҳудудида фаолият юритаётган Патронаж ҳамширалари аҳоли хонадонларда бўлиб, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказдилар ва соғлом бўлиш учун керакли тавсияларни бердилар.
Шунингдек, аҳоли вакилларининг кўпчилиги чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар хирург, онколог, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, терапевт, невролог, травматолог каби тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳатлар олдилар.
Сайёр тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, шифокорлар томонидан ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тушунтирилди.
Жойларда бу каби тиббий кўрикларнинг ўтказилиши туманда турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашда муҳим аҳамият касб этади, албатта,- дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Қутлимуратова.
Ушбу тадбирда туман ҳокими Ў. Машарипов, вилоят прокурорининг ўринбосари М.Бахритдинов, туман прокурори Д.Мадиримов, Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовлар иштирок қилдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.