ЕР ФАРЗАНДИ (Салай Худойқуловни хотирлаб)

Салай Худайқулов 1935 йил Саноат қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Отаси Худайқул бобо Иккинчи жаҳон урушида вафот этгач рўзғор юки Салай Худайқулов зиммасига тушади. Шукуржон она ва ўғиллари ёнма-ён туриб, калхозда меҳнат қилишади.

 ҲАЗОРАСПЛИК ШАХМАТЧИ ШАРЖАДА БЛИЦ ТУРНИР ҒОЛИБИ БЎЛДИ

БАА давлатининг Шаржа шаҳрида шахматнинг блиц йўналиши бўйича “27th Sharjah International Chess Championship 2022- Blitz” халқаро турнири бўлиб ўтган эди. Унда тўрт нафар ўзбекистонлик шахматчи баҳс юритиб, 9 имкониятдан 8 очко жамғарган ҳазорасплик элдошимиз халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев олтин медални қўлга киритди. Нилуфар Ёқуббоева эса 6 очко билан 25-ўринни банд этди.

ОБОД МАҲАЛЛА

Бугун Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов иштирокида Ҳазорасп туманидаги “Қиртепа” маҳалласи штабида семинар ташкил этилди.Семинарда вилоятдаги барча туман ҳокимлари ва ҳоким ўринбосарлари қатнашдилар.

ЯШИЛ МАКОН

#Жараён #Ҳазорасп #Яшил_макон Ҳазорасп тумани маҳаллаларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун "Зиёлилар" маҳалласи ҳудудига 4000 туп терак кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди. Айни дамда 3400 та терак кўчатлари ўтқазилди ва экиш ишлари давом этмоқда. Бунда туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари фаол иштирок этмоқдалар. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

 Обод маҳалла

Бугун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазир ўринбосари М.Муҳитдинов, Президент Админстрациясининг масъул ходими, Э.Юсупов, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қурбанов ва туман ҳокими Ў.Машариповлар 1-сектор ҳудудидаги “Қиртепа” маҳалласида бўлдилар.

ТАДБИРКОРЛАР ТАШАББУС БИЛАН ЧИҚДИЛАР

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 31 март куни “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари” юзасидан видеоселектор йиғилишида кириб келаётган Рамазон ойида нархни арзонлаштириш катта савоб экани, хусусан, гўшт, сут, картошка, тухум, гуруч нархининг ошишига йўл қўйилмаслик маҳимлиги борасида таъкидлаб ўтган эдилар.

ОЧИҚ МУЛОҚОТ “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ўтказилди

Ҳазарасп туман ҳокимлиги биносида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида вилоят Қўриқлаш бошқармаси Тупроққалъа ва Ҳазарасп тумани қўриқлаш бўлими шахсий таркиблари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

ТАЙИНЛОВ

Ҳоразм вилояти ҳокимининг 2022 йил 25 мартдаги 2-1924-сонли хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 21 ва 25-моддаларига асосан Ахмедова Шарқия Абдуллаевна - Ҳазорасп тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.