ОЧИҚ МУЛОҚОТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Дилшод Мадиримовлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар, келажагимиз бўлган ёшларни баркамол ва илмли қилиб тарбиялашда ҳар биримиз масъулият билан ёндошишимиз лозимлиги, мактабгача таълим ташкилотларига болажонлар қамровини ошириш масалалари бўйича гапириб ўтилди.

Шунингдек, туман халқ таълими бўлими ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг кийиниш маданияти борасида тушунтирилди.

Очиқ мулоқотда тумандаги халқ таълими ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва ўз фикрларини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.