ХУШХАБАР: НИЛУФАР ЁҚУББОЕВА ХАЛҚАРО ШАХМАТ ТУРНИРИ ҒОЛИБАСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида мукофот жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил этган “Соҳибқирон Амир Темур кубоги” II - Халқаро шахмат турнири ниҳоясига етди.
Икки кун мобайнида дунёнинг 10 та давлатидан ташриф буюрган 60 нафарга яқин “ақл гимнастикаси” соҳиби куч синашди.
Қатнашчиларнинг 40 нафардан зиёди таниқли шахматчилар эди. Ўйинлар рапид йўналишида швейцарча тизимда 9-турдан иборат бўлди.
Қувонарлиси, мазкур турнирнинг аёллар биринчилигида элдошимиз Нилуфар Ёқуббоева муносиб дона сурди. Натижада, вакиламиз ўз йўналишида турнир ғолиблигини қўлга киритди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ва пул мукофотларига лойиқ кўрилди. Жумладан, Н. Ёқуббоева 550 АҚШ доллари эгасига айланди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.