УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов ва туман ҳокими Ўктам Машариповлар Ҳазорасп туманида истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари Бекчон ота Матназаров ва Қуронбой ота Абдиевлар хонадонларида бўлиб, давлатимиз раҳбари йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 29 апрелдаги ”Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида 15 миллион (ўн беш миллион) сўм миқдорида пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалари шунингдек, вилоят ва туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрликдан жуда хурсандмиз. Айниқса, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда. Биз, ҳар йили кўрсатилаётган бундай эътибордан жуда мамнунмиз. Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, - дейди кўзларида қувонч ёшлари билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бекчон ота Матназаров.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.