Ҳазорасп тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Д.Матяқубовнинг   2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича ҳисоботи  


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Д.Матяқубовнинг   2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича ҳисоботи  

Ҳазорасп туманидаги 4-сектор ҳудудида 11 та маҳалла мавжуд бўлиб, унда 6 669 та хонадон ва 11 078 та оилада 39 862 нафар аҳоли истиқомат қилади.

4-сектор ҳудудида “Темир дафтар”га 627 та оила киритилган бўлиб, 580 таси дафтардан чиқарилган, ҳозирги кунда 47 та оила “Темир дафтар” рўйхатида, “Ёшлар дафтари”га киритилган 98 нафар ёшлардан 53 таси тегишлича ёрдамлар кўрсатилиб дафтардан чиқарилган ҳамда “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи учун хатов ўтказилиб 1395 нафар хотин-қизлар тегишли тоифаларга кўра дафтарга киритилиб, уларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш учун йўл хариталари ишлаб чиқилиб ижроси назоратга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 16 февралдаги (07-1-352-сонли) топшириғига асосан, жойларда халқ билан мулоқот ва маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитасининг топшириғига асосан сектор раҳбари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда аёллар фаоллари билан биргаликда ҳар ойда 2 маротаба қилиниши керак бўлган ишлар муаммо ва камчиликлар бўйича учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жами 29 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилди ва ўтказилган қабулларда жами 503 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланган.

Қилинган мурожаатларни таҳлили шуни кўрсатдики, қабуллар давомида 3 карра солиқ қўлланилганлиги,коммунал соҳа (йўл, кўприк, канализация, ичимлик суви, газ, электрэнергия таъминоти, кўп қаватли уйлар таъминоти) доимий иш ва имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатларни ташкил қилган.

Ўтказилган сайёр қабулларда жами 233 та мурожаатлар келиб тушнган, мурожаатларнинг 153 тасида (65.7 фоиз) муаллифларнинг талаблари қаноатлантирилди, 65 таси (27,9 фози) бўйича муаллифларга асосли тушунтиришлар берилди, 15 таси (6,4 фоизи) ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида.

Сектор раҳбари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда амалга оширилган ишлар:

Сектор ҳудудидаги фуқароларга ва тегишли дафтарларга киритилганларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, мавжуд муаммоларини ҳал этишда доимий кўмак бериб бориш ишлари ташкил этилган.

Сектор раҳбари ташаббуси билан сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги фуқаролар мурожаатлари турларига қараб амалга оширилган ишлар:

- доимий иш жойларига жойлаштириш орқали 93 нафар;

- ЯТТ ташкил этиш орқали 73 нафар;

- ўзини-ўзи банд қилиш орқали 524 нафар;

- иш ўрнини легаллаштириш орқали 56 нафар;

- имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 454 нафар;

- жамоат ишларига жалб қилиш орқали 112 нафар;

- 10 йил муддатга экин ерлари ажратиш орқали 206 нафар;

- ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўқитишга йўналтириш орқали 42 нафар;

2023 йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида умумий ҳисобда 4-сектор ҳудудидаги 1560  нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилган.

“Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

 

4-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилган.

Сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 47 та эҳтиёжманд оилалар(198 нафар) оила аъзолари, “Темир дафтар”га киритилган.

Эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди ва шундан келиб чиқиб, уларнинг 2 таси (4,3 %) ўта мухтож, 44  таси (93,6  %) муҳтож, 1 таси (2,1 %) вақтинча муҳтож тоифасига киритилган.

Ўз навбатида “Темир дафтари”да рўйхатда турган оилаларга жорий йилда жами, 29 млн. 960 минг сўмлик турли хил ёрдамлар кўрсатилган.

(Мисол учун, 4-сектор ҳудудида яшовчи Қутлимуратов Алижон Хасановичга даволаниши учун 5 млн. сўмлик моддий ёрдам пули ажратилди).

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб улардаги аёлларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, еҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни аниқлаш, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда ёрдамлар бериш учун туманнинг 4-сектор ҳудудидаги аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган 1395 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичида рўйхатга киритилиб уларга ўз навбатида қуйидагича ёрдамлар кўрсатилган:

- бандлигини таъминлаш орқали 563 нафар;

- тадбиркорликга йўналтириб, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 69 нафар;

- уй-жойлари таъмирлаб берилган хотин-қизлар 7 нафар бўлиб таъмирлаш ишларига 63 млн. сўм тўлаб берилган;

- турар жойларининг ижара пуллари тўлаб берилган хотин-қизлар 2 нафар бўлиб 6 млн сўм ижара пуллари тўлаб берилган;

- томорқадан унумли фойдаланишлари учун ёрдам берилган хотин-қизлар
10 нафар;

- 486 нафарига 426 млн. 951 минг сўм моддий ёрдамлар ажратилган;

- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга белгиланган 6 та тур бўйича жами 1137 та ёрдамлар кўрсатилиб, ушбу ёрдамлар учун 495 млн .951 минг сўм маблағ ажратилди. Хозирги кунда ҳам “Аёллар дафтари”нинг
4-босқичида рўйхатга киритилган хотин-қизларга ёрдам бериш ишлари давом еттирилиб келинмоқда.

 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида юборилган онлайн аризаларга кўра ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган ишсиз ёшлардан
98 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб ҳозирги кунда 53 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилган.

- тўлов контракти қоплаб берилган ёшлар 25 нафарига, 78 млн. 400 минг сўмлик;

- даволаниши учун моддий ёрдам кўрсатилган ёшлар
8 нафарига 13 млн. 640 минг сўмлик;

- сафарбарлик чақируви резерви пули қоплаб берилган ёшлар 1 нафарига  6 млн. 467 минг сўмлик;

- ҳайдовчилик гувоҳномаси пули қисман тўлаб берилган ёшлар
2 нафарига 2 млн. 520 минг сўмлик;

- доимий иш ўринларига жойлаштириш орқали 2 нафар ёшлар;

- экин экиш учун 10 йил муддатга ер майдони ажратилган ёшлар
1 нафар;

- асбоб-ускуна билан таъминланган ёшлар 13 нафарига 66 млн. 798 минг сўмлик;

- тадбиркорлик фаолиятига ёрдам берилган ёшлар 1 нафар.

2023-йилда сектор ҳудудидаги 53 нафар ёшларга, 167 млн. 825 минг сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди ва бу борадаги ишлар давом еттирилиб келинмоқда.

Туманнинг 4-сектори худудида олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни бартараф етиш мақсадида ўтган 6 ой мобайнида електр ва газ таъминотларини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви билан таъминланмаган худудларга ичимлик суви тармоқларини тортиш, турар жойларини таъмирлаш, том қисмларини шифер қилиб бериш ва бошқа йўналишларида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилган.

Жорий йилнинг ўтган даврида жамоатчилик ва сектор раҳбари ташаббуси билан 4-cектор худудидаги темир дафтарда турган 4 та хонадонга қуёш иситиш панеллари ўрнатиб берилди. Масалан (Фуқаро Мухомон МФЙда яшовчи Жуманиёзов Сапарбой, Шодухуррам МФЙ да яшовчи Матчонова Лайло)

2023 йил куз қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун 52 та хонадонга 2.6 млн сўмлик 8.5 тонадан ортиқ кўмир махсулоти хомийлар кўмагида бепул тарқатилган.

Боғироғлар ҳамда Наврўз маҳалласидаги кам таьминланган ва якка ёлғиз 4 та фуқарога куз қиш мавсумида электр иситиш печкалари, дори дармон хамда озиқ овқат маҳсулотлари бепул берилган.

4-сектор худудидаги 38 та хонадонга 7.6 млн сўлик озиқ овқат маҳсулотлари берилган.

Бундан ташқари Буюк Сиймо маҳалласида яшовчи Аминов Асадбек сектор раҳбари сайёр қабулида фуқаролик паспорти олиш учун тўланиши лозим бўлган тўловида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати бўйича Аминов Асадбекга фуқаролик паспорти олиб берилган.

Ойбек маҳалласида яшовчи Рўзметов Зафарнинг 2023 йил 20 январдаги  4-сектор раҳбарининг сайёр қобулида кўзини жарроҳлик амалиёти қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаати қилган эди унинг мурожаати юзасидан тумандаги тиббиёт бирлашмасининг мутахассисилари томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб,жарохлик амалиёти мувaффақиятли ўтказилган.

“Шодуҳуррам” маҳалласидаги эскирган 500 м электр тармоқ симлари янгисига алмаштирилган.

“Буюк сиймо” маҳалласидаги Шарқ кўчасининг 1600 м тупроқ йўлларига тош шағал аралашмаси ётқизилган.

“Буюк сиймо” ва “Янги ҳаёт” маҳаллаларини боғловчи марказий кўчанинг 1 км қисмига “Ташабусли бюджет” лойиҳаси орқали асфалт қопламаси ётқизилган.

“Буюк сиймо” ва “Ж.Мангуберди” маҳаллаларини боғловчи нурли йўл кўчасининг 1.2 км қисмига “Ташабусли бюджет” лойиҳаси орқали асфалт қопламаси ётқизилган.

“Тараққиёт”, “Шукрона” ва “Буюк сиймо” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган 3 та хонадонлар ҳомийлар ва сектор раҳбари ташаббуси орқали таъмирлаб берилган.

Туманнинг 4-сектори ҳудудида жойлашган 10 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи 15 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб бепул дори-дармон воситалари билан таъминланган.