Ҳазорасп тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Д.Мадиримовнинг  2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

  Ҳазорасп тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Д.Мадиримовнинг  2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича сектор ҳудудида олиб борилган ишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги ПҚ-408-сонли қарорининг ижроси юзасидан ҳисоботи.         

 

Давлатимизнинг ривожланиши шу кунгача шиддатли ривожланиш йўлида бўлмаган. Ўтказилган Референдум, Президент сайлови натижалари бугунги кунга аҳолининг ишончи юқорилигини амалда кўрсатган. Бу натижалар бўйича Муҳтарам Президентимиз барча Давлат идоралари раҳбарларига, шу жумладан сектор раҳбарларига, тадбирларни ташкиллаштиришда, мувофиқлаштиришда иштирок этган барча-барчага ўзларининг миннатдорчилигини билдирдилар.

            30.04.2023 йилда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-бўлимига 70 дан ортиқ янги нормалар киритилди.    

            Конституциянинг 2-бўлим 43-моддасида, “давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш қатъий белгиланган.

            2-сектор ҳудудида ушбу нормани бажарилиши бўйича етарлича иш ташкил қилинди, десак тўғри бўлмайди, бу борада ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз лозим. Лекин, берилган топшириқлар ва олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида
2-сектор ҳудудида масъул ташкилотлар ҳамкорлигида ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

            Сектор ҳудудида жами 14 та маҳалла бўлиб, 11431 та хонадон ва уларда 66776 нафар аҳоли истиқомат қилади.

            Бевосита прокурор ташаббуси билан туман ҳокимлиги бошчилигида, аҳолиннг бандлигига кўмаклашиш маркази (ҳозирги туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда белгиланган график асосида 3 та Меҳнат ярмаркаси ташкил қилинган. Ярмаркада жами 109 та корхона-ташкилот 721 та бўш иш ўринлари билан иштирок этган. Мавжуд бўш иш ўринларининг 211 таси олий маълумотли шахсларни, 107 таси ўрта-махсус ва 403 таси ўрта маълумотли шахсларни қамраб олиш учун аҳоли эътиборига етказилган.

Шу билан бирга 48 та хусусий сектордаги корхона-ташкилотлар ярмаркаларда ўзларининг 354 та бўш иш ўринлари билан қатнашган. Натижада 136 нафар шахслар доимий ишларга, 71 нафар шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишига,  ишга олинишлари учун йўлланмаларга эга бўлишган. Шу билан бирга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 135 нафар ишсизларга касб-ҳунарга ўқишлари учун йўлланмалар берилган.

Ўтган 6 ой давомида  сектордаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 28 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди, 23 нафар фуқарога тикув машиналари берилиб, бандлиги таъминланган. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан тақдим этилган маълумотга кўра,  қайд этилган даврда олиб борилган фаолият давомида 2-сектор ҳудудида 531 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланган. 

Конституциянинг 48-моддасида белгиланган, яъни “ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси  фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли”, деган  нормадан келиб чиқиб, туманда, шу жумладан 2-секторда бу борада бир қатор ишлар амалга оширилган.

Хусусан, жорий йилнинг 6 ойида 3 маротаба Сайёр тиббий кўрикдан ташкил этилди. Тадбирларда секторнинг барча маҳаллалари қамраб олинган.

Ташкил этилган сайёр тиббий кўриклар давомида 15 турдаги (УЗИ, ЭКГ, лаборатория текширувлари, уролог, кардиолог, травматолог, терапевт, Отолоринголог, Офтольмолог, Эндокренолог, Гинеколог, Хирург, Педиаьтр, Невропотолог, Пульмонолог) мутахассислар иштирок этди ва хизматлар кўрсатилди.    

Тиббий кўрик давомида 226 нафар потронаж ҳамширалар хонадонларда бўлиб, 1128 хонадонни потронаж хизмати билан қамраб олишди, 3210 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

Натижада, 60 ёшдан ошган фуқароларнинг 802 нафарида сурункали касалликлар борлиги, (шундан 173 нафари ногирон бўлиб, уларнинг ҳам 31 нафари 1-гуруҳ, 125 нафари 2-гуруҳ ногирон эканлиги, 25 нафар фуқарода рухий касалликлар) борлиги аниқланган.

Уйида узоқ муддат ётиб қолган ўзгалар парваришига муҳтож 31 нафар беморларнинг ҳолидан хабар олинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, секторда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси, маҳалла аҳолисига қулайлик, касалликлар динамикаси таҳлил қилиниб, касалликларни қисқартириш, тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида мавжуд муаммоларни ечими топилмоқда.  

Хусусан, сектордаги “Обод замин” маҳалласида 5047 нафар,  “Аталиқ” маҳалласида 5839 нафар, “Саноат” маҳалласида 4161 нафар  аҳоли истиқомат қилади.

Ушбу маҳаллалар аҳолисига шу кунга қадар Кўп тармоқли марказий поликлиникаси хизмат кўрсатиб келган.

Туман марказигача бўлган масофа узоқ бўлганлиги, потронаж хамшираларнинг ҳудудларга бориб тиббий кўрик ўтказиш учун чиқимдор бўлиб келаётганлиги, аҳоли орасида юқумли касалликлар ҳамда болалар ўлими ортиб бораётганлигини инобатга олиб,  “Обод замин”, “Оталиқ”,  “Саноат” маҳаллаларида  3 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил қилиниб, фойдаланишга топширилган.

Тахлиллар шуни кўрсатдики, ўтган 6 ой давомида туман тиббиёт бирлашмаси амбулатория муассасаларига жами 766943 нафар аҳоли мурожаат қилган бўлиб, шундан 48953 нафари “Обод замин”, “Оталиқ”, “Саноат” маҳалларига тўғри келган.

Касалланиш кўрсаткичи туман бўйича жами 83481 нафарни ташкил қилса, бу 3 та маҳаллада бу кўрсатгич 5328 нафарни ташкил қилган.     

Касалликлар динамикаси ўрганилганда, туманда рухий асаб касалликлари билан ҳисобда турганлар 1313 нафарни, шундан  “Обод замин” маҳалласида 33 нафарни, “Оталиқ” маҳалласида 37 нафарни, “Саноат” маҳалласида 29 нафарни ташкил қилган.

Сийдик йўллари касалликлари туман бўйича 4053 нафарни, “Оталиқ”  маҳалласи 98 нафарни, “Обод замин” маҳалласида  101 нафарни, “Саноат” маҳалласида 89 нафарни,  “Ўсма” касалликлари туманда 701  нафарни ташкил қилса,  “Оталиқ” маҳалласида 25 нафарни, “Обод замин” маҳалласида 30 нафарни, “Саноат” маҳалласида 34 нафарни, “қандли диабет” касаллиги туман бўйича 2620 нафар бўлса,  “Оталиқ” маҳалласида 68, “Обод замин” маҳалласида 74, “Саноат” маҳалласида                   82 нафарни, “Сил касаллиги” туман бўйича 101 нафар бўлиб, бу кўрсатгич  “Оталиқ” маҳалласида  12 нафарни, “Обод замин” маҳалласида 14 нафарни, “Саноат” маҳалласида 13 нафарни  ташкил қилган.

Туман бўйича 6 ой давомида 23 нафар гўдаклар ўлими қайд қилинган бўлиб, шундан 30% фоизи “Оталиқ”, “Обод замин” ва “Саноат” маҳалларига тўғри келган.

Юқумли касалликлар тарқалиши динамикаси тахлили ҳам бу маҳаллаларда ушбу касалликларни ошганлигини кўрсатди.

Шу сабабли, ушбу 3 та маҳалла, яъни “Обод замин”, “Оталиқ”, “Саноат” маҳалларида янги “Маҳалла тиббий пунктлари ташкил қилиниб, фойдаланишга топширилиши ва аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилиши таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддасида белгиланган, яъни Меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир.

Давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур бўлган ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди”, деб белгиланган нормадан келиб чиқиб, қайд этилган даврда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда                    “Якка ёлғизлар”нинг яшаш шароити ва турмуш тарзи жойига чиққан ҳолда ўрганилган.

Ўрганиш натижаси бўйича 21 нафари бепул дори-дармон билан таъминланди,
 2 нафарига эшитиш мосламаси берилди, 30 нафарига озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари етказиб берилди, 2 нафарига ногиронлик аравачаси  етказилиб, уй-жойи таъмирталаб бўлган якка-ёлғизларнинг уйлари таъмирлаб берилган.

Халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш, жамиятимизда инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик туйғуларини кучайтириш, ёшларимизда юксак фазилатларни камол топтириш мақсадида вилоят прокурорининг бевосита ташаббусига кўра вилоят даражасида “Саҳоват карвони” ташкил қилиб, ушбу карвонга ортилган озиқ-овқат маҳсулотлари Ҳазорасп туманига ҳам етиб келган.

Ушбу Карвонга ортилган қарийиб 30 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари 2-сектор ҳудудидаги 38 нафар кам даромадли, ночор, ногиронлиги бўлган оилаларга етказиб берилган.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2023 йилдаги “Хоразм вилоятида аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги  72/16-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги 597 та хонадонлар, шундан 208 та хонадонлар танлаб олиниб, уларни таъмирлаб, том қисмини шифер қопламаси билан ёпиш ишлари ташкиллаштирилган.

Қайд этилган даврда ўта ночор ва оғир аҳволдаги 250дан зиёд, шундан 2-секторда 88 та оилаларнинг уй-жойларида таъмирлаш ишлари бошланиб, ҳозирда 59 та, шундан 2-секторда 25 та турар жойлар таъмирлаб берилди, 33 та ночор оилаларнинг турар жойлари том қисми шиферланди. Ҳозирда бу йўналишда ишлар давом қилдирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимасида белгиланган, яъни  “фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва гуллаб-яшнашини таъминлаш мақсадида Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган ҳар бир Қарор ижроси устидан назорат ўрнатиш билан бирга, уларни муддатида фойдаланишга топширилиши устидан туман ҳокимлиги билан биргаликда иш ташкил қилинган.

Шу жумладан кун тартибидаги масала, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2022 йилдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарори ижросини таъминлаш борасида  вилоят Ҳалқ депутатлари кенгашининг қарорига асосан  туманда 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида жами 10 млрд 476 млн сўмлик 25 та лойиҳа бўйича қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган эди.

Бу лойиҳалар 375 млн. сўмлик 1 та маҳалла биноси, 831 млн. сўмлик 5 та пиёдалар йўлакчаси қуриш, 210 млн. сўмлик тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, 7,8 млрд сўмлик 13 та ички йўлларни таъмирлаш, 750 млн. сўмлик ичимлик суви таъминотини яхшилаш, туман электр тармоқлари корхонасига қарашли 430 млн. сўмлик 4 та электр узатиш линияларини таъмирлаш лойиҳаларидан иборат бўлган.

Қисқача қилиб айтганда, олиб борилган биргаликдаги фаолиятимиз давомида ушбу қарор ижроси бўйича туманда 1 та ичимлик суви объекти, 18 та йўл ва пиёдалар йўлакчалари, 4 та электр таъминоти обектлари, 1 та маҳалла идораси ва 1 та тунги ёритқич ишлари бажарилиб, объектлар тўлиқ фойдаланишга топширилган.

Шуни сессия йиғилишида алоҳида таъкидлашни жоиз деб биламан.

Туманда яшовчи жами 202 мингдан зиёд аҳолининг  қарийб 140 минг нафари ёки деярли 70 фоизи марказлаштирилган тоза ичимлик суви билан таъминланган;

(Аҳолининг қолган 62.391 нафари артезиан қудуқ ва тик скважинлар орқали олинган истеъмолга яроқсиз сувни истеъмол қилади). 

Ҳозирда аҳолининг қолган қисмини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида босқичма босқич маҳаллаларни тегишли дастурлар, ташриф баённомалари ва бошқа манбаалар асосида ичимлик суви қувурлар ётқизиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, бевосита вилоят прокуратураси томонидан хомийлар жалб этишда кўрсатилган амалий ёрдам натижасида 2-секторга қарашли “Мустақиллик” ва “Боғиэрам” маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида сув тозалаш иншооти ўрнатишга келишилган.

Шунингдек, бу каби оғир ҳудуд аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш учун қўшимча кўрсатилган таклиф ва тавсиялардан келиб чиқиб, 2-сектор ҳудудидаги “Обод замин” маҳалласида 417 та хонадон 2020 нафар аҳоли, “Истиқлол” маҳалласида 120 та хонадонда яшовчи 525 та аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича таклиф берилган.

Ҳозирда ушбу берилган таклифларнинг асослилиги хомийлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йил учун белгиланган Дастурлар доирасида, яъни Президент Администрацияси топшириғи асосида Президентнинг 308-сонли қарори асосида 1 та 560 млн. сўмлик, маҳаллаларда биринчи навбатда амалга ошириладиган ишлар хусусидаги Президентнинг 154-сонли қарори билан 1 та 3,1 млрд. сўмлик маблағлар ҳисобига маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти объектларини амалга ошириш белгиланган, бу борадаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 40-моддасида белгиланган, яъни “Ҳар ким бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда давлат органларига ҳамда ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, мансабдор шахсларга ёки халқ вакилларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт”, лиги ҳақидаги нормадан келиб чиқиб, туманда, шу жумладан 2-секторда фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан берилган топшириқлар, шунингдек, 17.01.2019 йилдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармонида белгиланган, яъни секторлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлайди ҳамда ҳал қилинишини таъминлайди”, деб белгиланган талабдан келиб чиқиб, 2-секторга бириктирилган Ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда уйма-уй юриш жараёнида ўтказилган хатлов натижасида жами 406 та муаммо мавжудлиги аниқланиб, шундан 329 та муаммонинг ижобий ҳал этилиши таъминланди, яъни ҳал этилган муаммолар 81 фоизни ташкил қилган.

Юқорида қайд этилган Фармон талабларидан келиб чиқиб, ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини эшитиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда оммавий ва сайёр қабуллар ташкил этиш ҳақида берилган топшириқ асосида жорий йилнинг 6 ойида 2-сектор ҳудудидаги 14 та маҳаллаларда 30 та сайёр қабуллар ўтказилди, бу қабулларда 754 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланган.

Сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар сони 234 тани мурожаатлардан 232 таси ҳал этилди, хал этилган мурожаатлардан 119 тасида ёки 50,8 фоизида муаллифларнинг талаблари қаноатлантирилди ва уларнинг ҳар бири бўйича ташаккурномалар, миннатдорчилик хатлари ва тилхатлар асосида ҳисоботларда ва ижтимоий тармоқда ёритиб борилган.

Яратилган бу тизим нафақат сектор раҳбарини, балки ҳалқни прокуратура органларига, шу жумладан секторлар тизимига бўлган ишончини янада орттирилган.

Шунингдек, секторда 30 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилди ва 325 га яқин ёшларни иштироки таъминланган.

Ёшлар учрашувидаги мурожаатларни аксариятида ёшлар дафтарига киритиш орқали моддий ёрдам, касбга ўқитиш ва субсидия маблағи асосида тўловлар, контракт тўловлари амалга оширилишида амалий ёрдамлар кўрсатиш сўралган. 

Ушбу мурожаатларнинг 33 тасида (73,3%) ёшларнинг талаблари қаноатлантирилди, 8 нафарига (17,7%) асосли тушунтиришлар берилди, 4 та мурожаат (8,8%) ўрганиш жараёнида бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида белгиланган, яъни “Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди. Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади”, деб белгиланган нормадан келиб чиқиб, яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар натижасида бу соҳада туманда, хусусан, 2-секторда бир қатор ишлар амалга оширилган.

 Туманда 01.07.2023 йил ҳолатига 47 та маҳаллада жами 231 та МТТлар мавжуд бўлиб, улардан 20 таси давлат, 9 таси ДХШ ва 202 таси оилавий МТТларини ташкил қилиб, қамров фоизи йил бошига нисбатан 5 (65-70) фоизга ошди.

Бу кўрсаткич 2023 йил 1 январь ҳолатига 196 тани ташкил қилган бўлиб, жорий йилнинг 6 ойида янгидан 35 та оилавий МТТлар ташкил қилинди ва қамровни ошишига эришилган.

2-секторга қарашли 14 та маҳаллада жорий йил бошига жами МТТлар сони 57 та бўлиб, (5 таси Давлат, 4 та ДХШ, 48 та оилавий) 01.07.2023 йил ҳолатига бу кўрсаткич 73 тани, яъни секторда янгидан 16 та МТТ ташкил қилинди. Натижада қамров 71 фоиздан 77 фоизга кўпайган.