Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ж.Мадаминовнинг 2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича сектор ҳудудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ж.Мадаминовнинг 2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича сектор ҳудудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарор ва Фармонлари ижроси юзасидан сектор раҳбари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бир қатор ишлар олиб борилди.

Жумладан, сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувларидаги мурожаатлар ижроси бўйича қуйидагиларни келтириб ўтамиз.

 3-сектор ҳудудида 10 та маҳалла бўлиб, “Қовунчи”, “Бўстон”,  Ал-Хоразмий, Ж.Мангуберди, П.Маҳмуд, “Зиёлилар”, “Минг отлиқ”, “Пичоқчи”, “Гулзор” ва М.Хоразмий маҳаллаларида жами 8411 та хонадон, 12 647 та оила ва уларда 45 886 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

 2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жами 28 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилган. Қабулларда жами 867 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланиб, қабулда иштирок қилган фуқаролар орасидан 145 нафари томонидан 164 та  турли масалардаги ўзларини қийнаётган  муаммолари юзасидан мурожаат қилинган.

Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг 85 таси 51,82 фоизи ижобий ҳал қилиниб, 72 тасига асосли тушунтиришлар бериш орқали ҳал қилинган ва қолган 7 та мурожаат ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида.

Қилинган мурожаатларни тахлили шуни кўрсатдики, қабуллар давомида соғлиқни сақлаш, йўл, ичимлик суви, имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатларни ташкил қилган.

Яъни, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ 4 та, йўл қурилиши соҳасида 6 та, имтиёзли кредит ажратилиши билан боғлиқ 6 та, газ таъминотида 3 та, ичимлик суви билан таъминлаш ва юзага келган носозликларни бартараф этиш юзасидан 8 та, иш билан таъминлаш юзасидан 3 та, соғлиқни сақлаш масалаларида 15 та, ижтимоий ҳимоя масаласида 42 та, бошқа турдаги масалалар  77 тани ташкил қилган.

 Қайд этилган даврда секторда 23 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган ва 402 нафар ёшларни иштироки таъминланган ушбу қабулларда 45 нафар ёшлар томонидан мурожаатлар қилинган.

Ёшлар учрашувларидаги мурожаатларнинг асосий қисмини “Ёшлар дафтари”га киритиш орқали моддий ёрдам, касбга ўқитиш ва субсидия маблағи асосида тўловлар, контракт тўловлари амалга оширилишида амалий ёрдамлар кўрсатиш ташкил этган.

Ушбу мурожаатларнинг 38 тасида ёшларнинг талаблари қаноатлантирилган, 5 нафарига асосли тушунтиришлар берилган, 2 та мурожаат ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида.

Секторда бевосита сектор раҳбарининг ташаббуси билан  5 ташаббус доирасида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, “Китоб ярмаркалари” “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари, “Сайёр тиббий кўрик”лар ва арзон нархларда “Озиқ- овқат савдо ярмаркаси” ташкил қилинган.

Қисқаси сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувларида асосий эътибор аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни ҳал этишга, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорлар асосида берилган имконият ва имтиёзларни қўллаш орқали фуқароларни (ёшларни) мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида амалий ёрдамлар кўрсатишга қаратилди.

 

Сектор ҳудудида ўтказилган тадбирлар, тиббий кўрик, озиқ-овқат ва китоб ярмаркалари шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича:

2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича  жами 33 та тадбирлар ўтказилган. Шундан 6 та меҳнат ярмаркаси, 7 маротаба сайёр тиббий кўрик, 7 маротаба озиқ-овқат савдо ярмаркаси, сектор ҳудудидаги 11 та мактаблар билан биргаликда 13 та китоб ярмаркалари ўтказилган.

Маҳаллаларда ташкил этилган сайёр тиббий кўриклар давомида 15 та турдаги (УТТ, ЭКГ, лаборант, уролог, кардиолог, травматолог, терапевт, отолоринголог, офтолмолог, эндокринолог, гинеколог, хирург, педиатр, невропотолог, пулмонолог) тиббиёт соҳаси мутахассислари жалб этилган.

Маҳаллалардаги тиббий кўриклар давомида 195 нафар потронаж ҳамширалар хонадонларда бўлиб, 8411 та хонодонни потронаж хизмати билан қамраб олиб,      5052 нафардан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан  2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича туман ҳудудидаги “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”даги шунингдек якка ёлғиз ва бошқа ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларнинг
77 тасидан уйма-уй юриш орқали хабар олинган ҳамда ушбу оилалар тоифаларга ажратилган ҳолда муаммолари бўйича ёрдамлар кўрсатилиб бирламчи озиқ-овқат махсулотлари билан ҳам таъминланиб келинган.

3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ишсизлар ва расмий бандлиги таъминланмаган шахсларни бандлигини таъминлаш учун амалга оширилган ишлар бўйича:

3-секторга 19 та корхона-ташкилотдан масъуллар беркитилиб, аҳоли муаммолари ўрганилганда.

Сектор ҳудудидаги Қовунчи”, “Бўстон”, Ал-Хоразмий, Ж.Мангуберди”, П.Маҳмуд, “Зиёлилар”, “Минг отлиқ”, “Пичоқчи”, “Гулзор” ва М.Хоразмий маҳаллаларида олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва камчиликлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан тегишли тартибда электрон платформаларда рўйхатдан ўтказилиб, сектор раҳбарининг  ташаббуси билан 2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилган.

3-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан субсидиялар ажратиш бўйича келиб тушган аризалар бўйича 148 ҳолатда 93.0 млн. сўмлик субсидиялар ажратиб берилган бўлса, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтириш бўйича жами 44 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилиб, келгусида тадбиркорликни йўлга қўйишига замин яратилган, 44 нафари бандликка кўмаклашиш маркази томонидан касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилган.

Олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида туман ҳокимлиги, ҳоким ёрдамчилари ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда
3-сектор ҳудудидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 809 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

-  467 нафари доимий иш жойларда;

-  41 нафари мавсумий ишларда;

-  301  нафарининг расмий ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланган.

3-сектор бўйича 54.0 гектар ер майдонини аҳолига очиқ танлов асосида ажратиш мақсадида очиқ электрон тизимга (Е-ИЖАРА) тўлиқ жойлаштирилиб, “Е-АУКЦИОН” тизими орқали очиқ танловга чиқарилган ва барча белгиланган ер майдонлари аҳолига ажратиб берилган.

Натижада бугунги кунда жами 128 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган ва 128 нафар фуқаролар давлат солиқ идораларидан рўйхатдан ўтказилиб, ўзини-ўзи банд қилинган.

Ортда қолган 2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар бўйича етакчилар шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “хонадонбай” хатловлар ўтказилиб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни аниқлаб, уларни тегишли равишда “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиши йўлга қўйилиб ўз навбатида ушбу дафтарларда турувчи оилаларга қуйидагича ёрдамлар кўрсатилган.

Сектор ҳудудидаги фуқаролар ва тегишли дафтарларга киритилганларга белгиланган тартибда “Саховат ва кўмак”, “Аёллар” ва “Ёшлар” жамғармалари маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, мавжуд муаммоларини ҳал этишда доимий кўмак бериб бориш ишлари ташкил этилган.

“Темир дафтар”га киритилган эхтиёжманд оилалар тўғрисида:

3-сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 23 та эҳтиёжманд оилалар
(81 нафар) оила аъзолари “Темир дафтар” рўйҳатида турибди.

Ҳозирги кунда “Темир дафтар” рўйҳатида турган 23 та эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилган, уларнинг 1 таси (3,4 фоиз) ўта мухтож, 22 таси (96,6  %) муҳтож оилалар тоифасига киритилган.

2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича “Темир дафтар” рўйҳатида турган 5 та оиларнинг оила-аъзоларига турли кўринишларда моддий ёрдамлар берилиб, ушбу оилаларнинг оила-аъзолари ўзлари доимий даромад манбасига эга бўлганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг   2021-йил 28-апрел 250-сонли қарори талабларига мувофиқ “Темир дафтар”дан чиқарилган.

Ҳозирда “Темир дафтар” рўйҳатида турган 23 та оилаларнинг оила аъзоларига ҳам белгиланган тартибда турли соҳаларда амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.

 “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:           

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб улардаги аёлларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни аниқлаш, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда ёрдамлар бериш учун туманнинг 3-сектор ҳудудидаги аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган 1396 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 4-босқич рўйхати ишчи гуруҳлар тамонидан   шакиллантирилган.

1-тоифа бўйича: 543 нафар фуқаро киритилган бўлиб 543 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг  бандлиги таъминланган.

2-тоифа бўйича: 83 нафаридан 78 нафари  Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёжманд хотин-қизларга  кредитлар берилиб тадбиркорлиги қилиш ишлари йўлга қўйилган;

3-тоифа бўйича: 366 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан 197 нафарига 1 200 000 мнл сўмлик ёрдамлар берилган.

4-тоифа бўйича: 253  нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шуниннгдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан 178 нафарига 1 200 000 сўмлик моддий ёрдамлар берилган.

5-тоифа бўйича  10 нафари уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар, 9 нафар ижара кампенсацияси тўлаб бериладиган  хотин-қизлар бўлиб шундан 6 нафарига ижара кампенсацияси тўлаб берилган.

6-тоифа бўйича 141 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд аёллар хотин-кизлар рўйхатлари шакиллантирган.

Шундан 11 нафари томорқада унумли фойдаланиш учун ёрдам бериладиган хотин-қизларнинг рўйхатига киритилган шундан 141 нафар хотин-қизларга 660 000-1 200 000 минг сўмлик моддий ёрдамлар берилган.

- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга белгиланган турлари бўйича ҳозирги кунда ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда ва бу борадаги ишлар давом эттирилиб келинган.

 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тўғрисида:

Ҳазорасп туманида яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониялар яратиб бериш мақсадида туманнинг 3-сектор ҳудудидаги ёшларни турмуш тарзлари маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан хонадонма-хонадон анкета сўровномалари ўтказиш орқали ўрганилиб, муаммолари бўйича Ёшлар баланси шакллантирилган, шунингдек кечиктириб бўлмас муаммолари бўйича ёшлар дафтари.уз элетрон сайти орқали онлайн ариза қолдиришлари тушунтирилган.

 2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича онлайн аризаларга кўра ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган ишсиз ёшлардан “Ёшлар дафтари”га киритилиб 2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича жами 59 нафар ёшлар киритилган бўлиб шуларнинг 54 нафарига турли йўналишларда  амалий ёрдамлар кўрсатилган.

-тадбиркорликка ўқитилганлар ва касб хунарга ўқитилганлар 3 нафар;

- ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитилган ёшлар 1 нафар;

- имтиёзли кредит олганлари 5 нафар;

- тўлов контракти қоплаб берилган ёшлар 19 нафар;

-бошқа соҳаларда 17 нафар;

- экин экиш учун 10 йил муддатга эр майдони ажратилган ёшлар 2 нафар;

- бир марталик моддий ёрдам ажратилганлар 7 нафар:

3-сектор ҳудудида бу борадаги ишлар давом эттирилиб келинмоқда.

Ҳозирги кунга келиб туман ҳокимлиги ва сектор рахбари бошчилигида сектор  ҳудудидаги 107 та хонадон таъмирланиши Давлат дастурига киритилган бўлиб шундан 79 нафарида ишлар бошланган бўлиб шундан 42 нафарида таъмирлаш ишлари якунланган. Дастур доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

2023 йил 1-ярим  йиллик якуни бўйича  иш натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан  тегишли чора-тадбирлар белгиланган.