туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2021 йил 9 ойи давомидаги ишлар ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2021 йил 9 ойи давомида туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги И.Қурбанбоевнинг ахбороти тўғрисида.

 

Ҳазорасп тумани экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш томонидан 2021 йил 9 ойлик давомида 181 та текшириш ва тезкор назорат тадбирлари рейдлар ўтказилган. Ўтказилган назорат тадбирлари давомида экологик қонунчилик талабларини бузганлиги учун 145 нафар шахсларга нисбатан жами 73 млн 498 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилиб, 68 млн 175 минг сўм ундириб олинган. Шунингдек 15 та ҳолатда табиатга етказилган зарарлар бўйича 17 млн сўмлик даъволар қўлланилиб, 13 млн 982 минг сўм ундириб олинган.

Соҳада аниқланган ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида 95 нафар шахсларга ёзма кўрсатмалар берилиб, 283 та профилактик суҳбатлар ўтказилди. 7 та маъмурий иш ҳужжатлари тегишлилиги бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларига тақдим этилган.

Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман ички ишлар бошқармаси, Туман давлат солиқ инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари 9203-сонли ҳарбий қисм, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани бўлинмаси билан биргаликда 2021 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб шунга асосан қўшма рейд тадбирлари ўтказилиб келинган. Ушбу қўшма рейдлар давомида 6 дан ортиқ ҳолатда саксовулларнинг ноқонуний қўпориб олганлик ҳолати аниқланиб ҳуқуқбузарларга нисбатан 18 млн 375 минг сўм жарима ва 12 млн 300 минг сўм табиатга етказилган зарарлар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сонли Фармони талаблари асосида 2021 йил 9 ойлик давомида туман бўйича 18 та тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказилган.

Ҳисобот даврида 198 та ташкилот атроф муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқинди жойлаштирганлиги бўйича компенсация тўловига 209 млн. 649 минг сўмлик жалб қилиниб. Режа бўйича 9 ойда 161 млн 412 минг сўмлик тўлов ҳисоботлари қабул қилиниб, 195 та ташкилотдан 166 млн. 235 сўмлик тўлов суммаси ундирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2019 йилдаги
43-сонли қарори ижроси бўйича 21 353 та манзарали кўп йиллик дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилиб, 21 353 та дарахтлар электрон базага киритилган.

Туман ҳудудига сўнги 2 йил давомида жами 2 млн. 112 минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилган бўлиб, ушбу экилган дарахтлар бириктирилган масъуллар томонидан зарурий агротехник тадбирлар етарли даражада олиб борилмаганлиги сабабли қарийиб 40 фоиздан ортиғини қуриб қолиш ҳолатлари кузатилган.

Юқоридагиларни кўриб чиқиб “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

 

  1. Ҳазорасп туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2021 йил 9 ойи давомида туманда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги И.Қурбанбоевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси (И.Қурбанбоев)га:

- атроф-муҳитни асраб-авайлаш, унинг табиий бойликларидан тежамкорлик билан фойдаланиш борасида давлат назорати ишларини кучайтириш;

- экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш, табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш борасида ягона сиёсатни амалга оширишга оид амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;

- аҳоли ҳудудларида ҳосил бўлган чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини таъминлаш мақсадида “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси туман филиали фаолиятини мунтазам назорат қилиб бориш;

- атроф муҳитни мухофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида аниқланган ҳқуқбузарликлар юзасидан Қонунда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўриш вазифалари юклатилсин.

  1. Ҳазорасп туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Б.Собиров), туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Эшчанов), туман халқ таълими бўлими (Ш.Ахмедов), туман мактабгача таълим бўлими (М.Сапаева), Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими (Ш.Абдиримов), касб-ҳунар мактаблари директорларига:

- ёшларни экологик билимларини ошириш мақсадида эколог мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрта махсус ва халқ таълими муассасаларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан очиқ дарслар, мактабгача таълим муассасаларида амалий тадбирлар ўтказиш чораларини кўриш;

- экологик маданиятни ошириш юзасидан туман ҳудудида турли акциялар ташкил этиш;

- маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги жамоатчилик асосида фаолият юритувчи ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссиялари фаолиятини самарадорлигини ошириш;

- бир ҳафта муддатда маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги аҳоли орасидан обрў-эътиборга эга бўлган фуқаролардан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари номзодларни танлаб олиш ва фаолиятини йўлга қўйиш;

- аҳоли ўртасида, жумладан маҳалла фуқаролар йиғинларида мутахассислар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатларини ташкил этиш тавсия этилсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари (У.Авазов, Ғ.Мадияров)га:

- туман ҳудудидаги хўжалик юритувчи субьектлар ва аҳолидан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни “Тоза ҳудуд” ДУКнинг туман филиали томонидан ташиб чиқиб кетилиши бўйича кўрсатилаётган хизматлар учун тўловларни ўз муддатида ундирилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш;

- туманда фаолият юритаётган ҳамда янгидан фойдаланишга топширилаётган ишлаб чиқариш корхоналаридаги атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларни самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тутгичлар билан таъминлаш;

- туман ҳудудидаги барча, шу жумладан олдиндан мавжуд ва янги экилган дарахт ва буталарни парвариш қилиш ҳамда ноқонуний тарзда кесилишини олдини олиш мақсадида шу ҳудуддаги тегишли масъулларга бириктириб бериш вазифалари юклатилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари (У.Авазов, Ғ.Мадияров) ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси (Ш.Қурёзов) зиммаларига юклатилсин.

 

 Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                            У.Машарипов