Ишбилармон аёл - 2025


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманида “Ишбилармон аёл - 2025” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда қатнашган туман ҳокими ўринбосари М.Нуруллаева, вилоят кенгаши депутати Г.Матмуратова, меҳнат фахрийси Д.Юсуповалар аёлларнинг жамиятдаги фаоллиги ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ўрни ҳақида гапириб, аёлларнинг ижтимоий жараёнлардаги ўрни ва уларнинг янги ташаббусларидаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 

 

Шундан сўнг тумандаги энг фаол ва ташаббускор тадбиркор аёллар ўз лойиҳалари, эришган ютуқлари ва келажакдаги режаларини тақдим этдилар. Танлов шартлари асосида қатнашчилар бизнес-режа тақдимоти, маҳсулот намойиши ва ижтимоий фаоллиги юзасидан баҳоланди.

 

Танлов натижаларига кўра, Гулистон Жумабоева фахрли 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди. Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
матбуот хизмати.