Туман ҳокими Ў.Машариповнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун маросимдаги табриги


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Қадрли тадбир иштирокчилари!

 

         Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг ўттиз йилли- гини  кўтаринки кайфият, улкан ютуқлар билан қарши олмоқдамиз.

         Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва сизлар орқали барча туманимиз аҳлини ушбу муқаддас айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Эътироф этиш жоизки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришда Бош қомусимиз муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг таъбирлари билан айтганда: “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда”.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарор ҳамда   фармонлар ҳам юрт равнақи ва халқимиз турмуш фаровонлигига хизмат қилаётганлиги билан барчамиз учун беқиёс аҳамиятга эгадир.

2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг   «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган  еттита устувор йўналиши бўйича Тараққиёт стратегияси жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларидаги ислоҳотларни ҳаракатдан тараққиётга келтирувчи асосий кучга айланмоқда. Бу эзгу ислоҳотлар самарасини туманимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, ободончилик ишлари мисолида ҳам кўплаб келтиришимиз мумкин.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида туманимизда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан амалиётга тадбиқ этилган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида  “Қиртепа” ва “Гулзор” маҳаллаларида қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, халқимизнинг турмуш шароитлари яхшиланди.

Шунингдек, жорий йилда туманимизда Уй-жой дастури доирасида жами 7 та 5 қаватли 170 хонадонли  янги уй-жойлар барпо этилиб, ўз эгаларига топширилган бўлса, йил якунига яна 7 та 5 қаватли 140 та хонадонлар топширилади.

Шунингдек, йўлларимиз ҳам обод бўлиб, жорий йилда туманиимизда 17,355 км узунликдаги йўллар асфальт қилиниб, 41,960 км узунликдаги йўллар ШПС қопламаси билан таъмирланди.

Туман иқтисодиётини жадал ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда умумий қиймати  198,2 миллиард  сўм бўлган 61 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилди. Бу лойиҳалар натижасида 671 тадан ортиқ иш ўрни ташкил этилди.

Миришкор деҳқон ва фермерларимиз ҳам фидокорона меҳнат қилиб, ғалла, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштирдилар. Имкониятдан фойдаланиб, ризқ-рўзимиз бунёдкори бўлган деҳқон ва фермерларимизга, барча дала меҳнаткашларига самимий миннатдорчилик билдиришга рухсат бергайсиз.

 

 Қадрли байрам қатнашчилари!

 

Кейинги йилларда илм-фан, таълим-тарбия соҳасини давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантиришга қаратилган, оилада фарзанд туғилганидан бошлаб, камолот ёшига етгунга қадар хаётда ўз ўрнини топишга хизмат қиладиган узлуксиз тизим яратилмоқда.

Бу айниқса боғча ёшидаги жажжи фарзандларимизга бўлган эътибор борасида яққол намоён бўлмоқда. Бундан икки йил аввал туманда 14 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд бўлиб, қамров атиги 23 фоизни ташкил қилар эди. Ҳозирги кунга келиб 20 та давлат мактабгача таълим муассасаси, шунингдек давлат хусусий шерикчилик асосидаги муассасалар 9 тани, оилавий боғчалар эса 159 тани ташкил қилади, жами қамров 63 фоизга етди.

Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам туб ислоҳотлар  амалга оширилиб, тиббиёт муассасалари моддий базаси яхшиланди. Жумладан,   туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Оилавий поликлиникалар замонавий ультра товуш текшируви аппарати ҳамда ЭКГ аппаратлари билан таъминланди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси шошилич ёрдами негизида   1 мил- лиард 903 миллион сўмлик туманлараро қўшма жароҳатлар ва қон томир касалликлари бўлими иш бошлади. Бундан ташқари “Камолот”, “Истиқлол”, “Юқори Шовот”, “Богиэрам”, “Зехнли”, “Қовунчи” ,  “Буюк аждодлар”   маҳаллаларида тиббий пунктлар фаолиятини бошлади. 

 

 

Қадрли тадбир иштирокчилари!

 

Хабарингиз бор, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, олимпиада чемпиони деган шарафли номга эришган Чемпионлардан бири – халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев  ўзининг мағлубиятсиз юришлари билан мазкур тарихий ғалабага ҳисса қўшиб, олтин медал соҳиби бўлган бўлса Нодирбек Яқуббоевнинг опаси халқаро гроссместер Нилуфар Яқуббоева 31 та давлатдан келган148 нафар шахматчи қизлар ўртасида 1-ўринни қўлга киритди. Туркиянинг Коньё шаҳрида  V Ислом бирдамлиги ўйинларида    иштирок этган  элдошимиз дзюдочи Гулноза Матниёзова 70 килограмм вазн тоифасида чиройли ғалабани яъни олтин медални қўлга киритди. Бу эса фаол ва шижоатли ёшларимизнинг ҳамиша Президентимизнинг диққат-эътиборида эканлигининг амалий ифодаси бўлди. 

Бундай эътиборга жавобан, ёшларимиз мамлакатимизнинг келажакда янада равнақ топишида, мустақиллигини мустаҳкамлашда, жаҳон майдонидаги ўрнини юксалтиришда ўз билим ва тафаккури, ташаббуси, изланиш ва интилиши билан муносиб ҳисса қўшишларига ишонамиз.

Эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларни туманимиз мисолида яна кўплаб давом эттиришимиз мумкин.

 

Азиз дўстлар! 

 

Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ва юртдошларимизни яна бир бор Конституциямиз қабул қилинганлигининг ўттиз йил­лиги билан чин қалбимдан самимий таб­риклайман.

 

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, Ватанимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизга омад тилайман.

Жаннатмакон юртимизга ҳеч қачон кўз тегмасин.

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

Эътиборларингиз учун раҳмат.