27 июнь – Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами олдидан


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Минготлиқлар маҳалласида яшовчи Отажон Қосимовни туманда барча танийди ва ҳурмат қилади. У узоқ йиллар матбуот соҳасида фаолият юритган. “Ҳазораспнома” газетасида фотомухбир бўлиб ишлаган ва кейинчалик, газета босмахонасида раҳбарлик қилган. Айни вақтда Отажон Қосимов нафақада. Фарзандлари ва невара-чевалари ардоғида.


-Биз ишлаган даврларда ҳозиргидек шароитлар бўлмаган. Оддий фотоаппаратда суратларга олганмиз. Расмлар ҳам оқ-қора тусда бўлган. Газета чоп қилиш ҳам жуда машаққатли бўлган. Ҳафтада уч марта чоп қилинадиган газета қўлда терилганини ҳозирги авлод ҳатто тасаввур ҳам қила олмайди. Ҳозир эса газеталар замонавий асбоб-ускуналарда чоп қилинади. Биз бу кунларни орзу қилганмиз ва шу кунларни кўрганимизга минг бора шукроналар айтамиз. Илоҳим юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин,-дейди Отажон Қосимов.

 


Сўзимиз сўнгида Отажон Қосимовни яқинлашиб келаётган касб байрами билан муборакбод қиламиз.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.