Катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлаётган туман ҳокими

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг оғирини енгил қилиш каби ишлар халқимизга хос бўлган эзгу амаллар ҳисобланади.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДАГИ “ЁШЛАР ДАФТАРИ”ДА ТУРУВЧИ 75 НАФАР ЁШЛАР

Бугунги кунда ёшлар масаласи мамлакатимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши саналади. Зотан, давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг буюк келажагини таъминлаши мумкин. Туманимизда ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга имкониятлар яратиш борасида туман ҳокими раҳбарлигида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳазорасп туманида 2021 йил июль-ноябрь ойларида ишга тушудиган лойиҳалар

Ҳазорасп туманида 2021 йил июль-ноябрь ойларида ишга тушадиган лойиҳалар.

Туман ҳокими ҳайкалтарош, рассом Бахтиёр Рўзметов билан учрашди

Тумандаги “Қовунчи” маҳалласида яшовчи ҳайкалтарош, рассом Бахтиёр Рўзметовни нафақат, туман аҳли, балки вилоят ва республикада ҳам кўпчилик танийди. У Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси бўлиб, яратган асарлари кўпчиликка манзур бўлган. Туманимиздаги Хотира майдонида жойлашган она-бола ҳайкали ҳам Бахтиёр Рўзметов ижодиа мансубдир.

Чорвачилик - етти хазинанинг бири

Ҳазорасп туманида чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари бош сонини кўпайтириш, наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорлигини ошириш, халқимиз дастурхонига маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотларини узлуксиз етказиш каби муҳим вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Беморни зиёрат қилиш - савобли амал

Бугун туман ҳокими шифохонада даволанаётган Муроджон ҳолидан хабар олди. У билан дилдан суҳбатлашди. Сўнгра унга туман ҳокими ва туман ҳокимлиги ходимлари томонидан ҳайрия қилинган 8 миллиондан зиёд пул маблағи ва озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Бикажон Рахимовага янги иморат қуриб берилмоқда

Бикажон Рахимова “Ўзбекистон” маҳалласида яшайди. Вояга етмаган 4 нафар фарзанди бор. Боқувчисини йўқотган. У анча йиллар давомида нураб турган, талабга жавоб бермайдиган хонадонда яшаб келаётган эди. Туман ҳокими Ў.Машариповнинг қабулга келган Бикажон Рахимова ёрдамга муҳтожлиги, янги иморат қуриш учун маблағи йўқлигини ва амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади.

Саховат тадбири

Муборак Қурбон хайит байрами муносабати билан Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”да турувчи 199 та оилаларнинг 682 нафар оила-аъзоларига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 102 миллион 300 минг сўм, “Аёллар дафтари”даги аёлларга 199 миллион 800 минг сўм, “Ёшлар дафтари”да турувчи ёшларга 47 миллион 700 минг сўм тарқатилди. 250 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, ун, гўшт, ёғ ва турли озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ушбу байрам ҳайриялари туман ҳокими ташаббускорлигида ва сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида амалга оширилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.