#ОЧИҚ_МУЛОҚОТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов ва туман прокурори Дилшод Мадиримовлар тумандаги 30 ёшга тўлган фаол 30 нафар ёшлар билан учрашдилар.
Туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқот олиб борди ва  мустақиллик тенгдоши бўлган ёшлар ҳозирги кунда Президентимиз томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда эришган ютуқлари борасида гапириб ўтдилар.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган   тадбирда улар ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлдилар ва ушбу фаол ёшлар туман ҳокими томонидан китоблар билан тақдирландилар.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.