ХАЛҚ БОЙ БЎЛСА ДАВЛАТ ҲАМ БОЙ БЎЛАДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

            

ХАЛҚ БОЙ БЎЛСА ДАВЛАТ ҲАМ БОЙ БЎЛАДИ

 

Ҳозирги кунда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад халқимизни бой қилиш, одамларни тадбиркорликка, ишбилармонликка ўргатиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир.


Ҳазорасп туманида ҳам бу борада туман ҳокими раҳбарлигида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. “Тадбиркорлар юрти” дея таъриф берилган туманимизда уларнинг сони кундан-кунга кўпайиб, дастурхонимиз тўкин, бозорларимизда нарх-навонинг пасайишига эришилмоқда.


Жумладан, бугун  туман ҳокими Ўктам Машарипов “Мустақиллик” маҳалласида фаолият кўрсатаётган пўлат симни руҳлаш ва кабел ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Тўрабек Диёрбек” МЧЖда бўлди. Туман ҳокими корхонадаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишдиб, тадбиркор Атабек Рўзметов билан суҳбатлашиб, фаолиятини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини берди.


Бугунги кунда ушбу корхонада  10 турдан зиёд мих, сим, турли сеткалар, кабел ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Корхонадаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи асбоблар Хитой, Россия давлатларидан келтирилган бўлиб, айни пайтда бу ерда 15 нафар фуқаролар бандлиги таъминланган.


Дарҳақиқат, тадбиркорни қўллаб-қувватлаш ҳар бир раҳбарнинг бурчидир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.