ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Хабар берганимиздек, Ҳазорасп тумани ҳокими томонидан ҳар куни туман ҳокимлиги биносида фуқаролар қабули ўтказилмоқда. Жумладан, бугунги ўтказилган қабул жараёнида ҳам турли маҳаллалардан ҳар хил масалалар бўйича фуқаролар мурожаат қилди. Мурожаатчиларнинг муаммолари туман ҳокими ва масъуллар томонидан батафсил ўрганилди ва аксарият мурожаатчиларнинг масалаларига шу ернинг ўзида ечим топди. Бошқа мурожаатчиларнинг масалалари ҳам батафсил ўрганилиб, тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ҳоким қабули

#live Айни дамда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов туман ҳокимлиги биносида фуқароларни қабул қилмоқда. Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов, туман прокурори Д.Мадиримов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

18 НАФАР ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ БЎЛДИ

Бугун Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов туман ҳокимлиги биносида фуқароларни қабул қилди. Фуқаролар қабул давомида ўзларининг моддий ёрдам, кадастр ҳужжатлари, бола пули, кредит, даволаниш каби муаммолари билан мурожаат қилдилар. Туман ҳокими томонидан ҳар бир мурожаат ечимига жиддий эътибор қаратилди ва 18 нафар фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲОКИМ ҚАБУЛИ

Бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ў.Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди. Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган модддий ёрдам, иш билан бандлик, даволаниш, бола пули, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, уй-жой таъминоти, тиббий хизмат бўйича келиб тушган мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилди ва ижобий ҳал этилди. Қабул давомида кўплаб фуқаролар ўз ташаккурларини билдирдилар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИНИ ТИНГЛАДИ

Қабул давомида жами 39 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик, уй-жой, қурилиш, субсидия олиш, моддий ёрдам, бола пули, иш билан бандлик масалалари юзасидан бўлди. 29 нафар фуқароларнинг муаммолари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, қисқа фурсатда бартараф этиш чоралар белгиланди. Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёшлар мурожаати ижроси

Ҳазорасп туман ҳокимига ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш борасида мурожаат қилган “Ёшлар дафтари”да турувчи ёшларга яъни Э. Мадиримов, Х.Қуранбаева, Д.Баходирова ва А.Рўзматоваларга Қурбон Ҳайити арафасида туман ҳокими томонидан тикув машиналари ва сварка аппарати, компрессор ҳамда перепаратр топширилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Фуқаро мурожаати юзасидан

Халқимизда кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши каби ажойиб анъаналар мавжуд. Ушбу анаънага амал қилиб, доимий тарзда кекса нуронийлар ҳолидан хабар олиб, келаётган Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповга “HazoraspHokimligiMurojaatBot”идан мурожаат келиб тушади. Мурожаатда кексалар холидан хабар олаётган туман ҳокимига миннатдорчилик билдириб, 94 ёшни қаршилаган бобоси борлигини ва улар билан учрашсалар хурсанд бўлишини ёзади. Мурожаат юзасидан туман ҳокими байрам арафасида Рўзмат ота Жуманиязов хонадонига борди. Байрам билан қутлаб, самимий суҳбатлашди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

ҲОКИМ ҚАБУЛИДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ТИНГЛАНДИ

Бугун 14 июль куни Ҳазорасп туман ҳокимлиги биносида Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машариповнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этиб, қабулда 39 нафар фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат қилдилар.