Фуқаролар мурожаати тингланди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун  5 ноябрь куни Ҳазорасп туманидаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари М.Умурзақов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм  Вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличовлар иштирок қилдилар.

 

Қабулда вилоят ва тумандаги масъул  ташкилот раҳбарлари, туманлардан  жами 50 дан ортиқ фуқаролар қатнашдилар.
Қабул жараёнида фуқаролар имтиёзли кредит олиш, доимий иш билан банд қилиш, йўлларни таъмирлаш, турар жой билан таъминлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.


Мурожаатларнинг аксаряти жойида ўз ечимини топди. Муддат ва маблағ талаб қилинадиган мурожаатлар қонуний ечимини топиш учун масъул ташкилот раҳбарларига йўналтириб вилоят ҳокими ўринбосари томонидан алоҳида назоратга олинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.