Телеграмм ботга келган мурожаат юзасидан


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

ТЕЛЕГАММ БОТГА КЕЛГАН МУРОЖААТ ЮЗАСИДАН

 

“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига “Ишчилар” маҳалласида яшовчи Нилуфардан шундай мурожаат келиб тушади.


Мурожаат ижроси юзасидан бугун туман ҳокими Ўктам Машарипов “Ишчилар” маҳалласи “Хива” кўчасида яшовчи 1932 йилда туғилган Дурпашша Матчанова ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонида бўлди.


Туман ҳокими 89 ёшни қаршилаган Дурпашша момо билан самимий суҳбатлашиб, муаммолари борасида сўраганда момо барчаси учун шукроналик билдирди ва дуога қўл очиб, Президентмиз соғ-омон бўлишини, юртимиз тинчлигининг абадийлигини тилади ва доимо кексалар, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олаётган туман ҳокимига миннатдорчилик билдирди.


Қилган мурожаати ижобий ҳал бўлганлигидан хурсанд Дурпашша момонинг невараси Нилуфар  “HazoraspHokimligiMurojaatBot”ида ўз миннатдорчилигини баён этди.


Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.