Дипломлар топширилди

Ҳазорасп туманидаги Ал Хоразмий маҳалласида жойлашган Мақсуда Рахимова раҳбарлик қилаётган “Соғлом оила” хусусий клиникасида “Уй ҳамшираси” қисқа муддатли ўқув курсининг 2-гуруҳи бугун ўқишни тамомлади.

ШҲТ Самарқанд саммити: икки томонлама учрашувлар ҳозирги глобал муаммолар ечимига йўл очади

Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига асос солган давлатлардан бири сифатида унинг кўп қиррали фаолиятида муҳим ва фаол роль ўйнамоқда. Ўзбекистоннинг ташаббуслари ШҲТнинг халқаро нуфузини ва салоҳиятини юксалтиришга, кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамиша хизмат қилиб келган. Ўзбекистоннинг 2021-2022 йилларда ШҲТга раислиги мазмундорлиги ва натижага қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

ПАХТА КАРВОНИ ЮРДИ

Бугун Ҳазорасп туманида 2022 йил ҳосили учун етиштирилган пахта йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбири ташкил этилди.Тадбирда Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов, сектор раҳбарлари, туман имом-хатиблари, меҳнат фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент тасдиқланди.

ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ АМАЛДА: Ҳазорасп туманининг чекка ҳудуди ҳисобланган “Камолот” маҳалласида контейнер-тиббиёт пункти ташкил этилди

Президентимиз раислигида жорий йилнинг 28 март куни соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида соҳада амалга оширилиши зарур бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Ана шу вазифалар ижроси доирасида Ҳазорасп туманида муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, марказдан олис, чекка ҳудудларда аҳолига хизмат кўрсатиш учун замонавий тиббий пунктлар ташкил этилмоқда. Ана шундай контейнер тиббиёт пункти Ҳазорасп туманидаги “Камолот” маҳалласига ўрнатилди.

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВР – ТАЛАБИ

Туманимизда туман ҳокими Ўктам Машарипов раҳбарлигида тизимли ишлар олиб борилиб, ҳар бир маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ташкил этилмоқда ва озиқ-овқат заҳирасини яратиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусий мактаб фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан бугун тумандаги Ойбек маҳалласида "TO‘LQIN INNOVATSION FM MAKTABI"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мустақиллик иншоотлари 

Бугун “Боғи эрам” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан "Махфира она" давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.