So'ngi yangiliklar

КАСБ БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Мамлакатимизда август ойининг иккинчи якшанбаси қурилиш соҳаси ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан куни кеча Президентимиз мамлакат қурилиш соҳаси ходимларига ўз табрикларини йўллаб, қурувчиларни касб байрами билан табриклаб, “Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этиш, ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда сизлар сингари моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари – минг-минглаб бунёдкор инсонларнинг олийжаноб меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди”,-дея таъкидлаб ўтдилар.

ҲАР БИР ФУҚАРО ИШ БИЛАН БАНД БЎЛСА албатта камбағаллик камаяди

Ҳазорасп туманидаги маҳалла ҳудудларида камбағалликни қисқартириш бўйича секторлар томонидан олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар бугунги кунда яхши самара бераётир. Буни тумандаги 4 та сектор фаолияти давомида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунки, туманда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар ҳисобланган 1204 та оиланинг моддий аҳволини тиклаш борасида амалий ҳаракатлар олиб борилиб, бугунги кунга келиб бу ўз натижасини бермоқда. Яъни камбағал оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон, баъзиларининг коммунал тўловлари, солиқ қарздорлиги ҳомий тадбиркорлар томонидан тўлаб берилибгина қолмай моддий томондан қўллаб-қувватланмоқда.

МАҚСАД – ФУҚАРОЛАР ИҚТИСОДИНИ КЎТАРИШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ

Коронавирус пандемияси даврида Ҳазорасп туманида аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

ТЕЗ ЁРДАМ ХОДИМЛАРИ ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

Барчамизга маълумки, Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий қилинган. Мазкур кучайтирилган тартиб даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш хамда ушбу даврда тиббиёт ходимларини янада рағбатлантириш мақсадида 2020 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида” 446-сон қарор қабул қилинди.

СУДЛАНГАНЛИК, УНИНГ ТУГАЛЛАНИШИ, ОЛИБ ТАШЛАНИШИ ВА УНИНГ ҲУҚУҚИЙ АҲАМИЯТИ

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 77-моддасига кўра cудланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА 15 НАФАР ОИЛАЛАРГА ХАЙРИЯ ЁРДАМЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Бугунги синовли кунларда инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибати қилинаётган хайрли ишларда ҳар қачонгиданда яққолроқ кўзга ташланмоқда. Буни Ҳазорасп туманида саховатпеша инсонлар томонидан беморларга ёрдам бериш, камбағаллар ҳолидан хабар олиш каби савобли ишларни қилишга ошиқаётганлар мисолида кўришимиз мумкин.

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ФАРМОНИГА АСОСАН КЎМАККА МУҲТОЖ ОИЛАНИНГ ҲАР БИР АЪЗОСИГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Давлатимиз раҳбари карантин даврида бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклигини таъкидлаган эдилар. Бунга амал қилган ҳолда Ҳазорасп туманида ҳам туман ҳокими ва сектор раҳбарлари биргаликда кўпгина ҳайрли ишларга бош-қош бўлиб самарали фаолият олиб бормоқдалар.

ҲУРМАТЛИ ЭЛДОШЛАР!

Бугунги синовли кунларда Ҳазорасп туманида турли хайрия акциялари ташкил этиляпти. Туман ҳокими Ў.Машарипов ташаббуси билан аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туманимиз маҳаллаларида саховатпеша тадбиркорлар томонидан камбағал оилаларга нон маҳсулоти ҳар жума куни қуйидаги манзилларда бепул тарқатилиши йўлга қўйилмоқда.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Вилоят ҳокимининг 2020 йил 28 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4788-сон Қарорининг ижроси ҳақида”ги 276қ-сонли қарори тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4788-сон Қарорининг ижроси юзасидан, туманда Муборак Қурбон ҳайити моҳиятида мужассам бўлган хайру саҳоват, меҳр-оқибат, инсонпарварлик сингари азалий анъана ва қадрятларимизни асраб авайлаш ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, халқимизнинг эзгу ният ва орзу интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоят ҳокимининг 2020 йил 28 июлдаги 276қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

ТЕМИР ИНТИЗОМ – ЮКСАК ТАФАККУР БИЛАН БУ ХАВФНИ ЕНГАМИЗ

Муносабат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида куни кеча, 28 июль куни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.