Сайёр қабул


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 


Бугун тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Равшан Султанходжаевнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Қабулда Ҳазорасп тумани ҳокими Зафар Абдиримов, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

 

 

Қабул давомида фуқароларнинг ижтимоий-маиший масалалар юзасидан талаб ва таклифлари, ариза ва шикоятлари ўрганилди. Мавжуд муаммоларнинг аксарияти дахлдор идоралар, туман ва тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳал этилди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.