Дипломлар топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманидаги Ал Хоразмий маҳалласида жойлашган Мақсуда Рахимова раҳбарлик қилаётган “Соғлом оила” хусусий клиникасида “Уй ҳамшираси” қисқа муддатли ўқув курсининг 2-гуруҳи бугун ўқишни тамомлади.

Ушбу ўқув курсида 10 нафар хотин-қизлар 3 ой ўқиш жараёнларида шифокор Дилноза Саилхонова томонидан ҳамширалик сирларини тўлиқ ўрганиб, касбий малакаларини оширдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокими ўринбосари С.Қурязов томонидан бугун “Соғлом оила” хусусий клиникасида ҳамширалик курсини тугатган ўқувчиларга дипломлар топширилди.

Ҳамширалар бундай имкониятлани яратиб бераётган ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаётган Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.