Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2023 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар

Ҳазорасп туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2023 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлари бўйича Ҳисоботи

ЎҚУВЧИЛАРНИ 7-СИНФДАН касб–ҳунарга йўналтириш,

Ёшларнинг касб танлашга тайёргарлик даражаси, фақатгина ёш хусусиятларига боғлиқ эмас, у маълум ёшга келиб ўз-ўзидан шаклланиб қолмайди. Ёшларнинг касб танлашга педагогик-психологик билим, кўникма, малакалар, шунингдек, жамиятнинг таъсири орқали тайёрлаш ва тарбиялаш лозим. Мазкур жараёнда шахсдан касбга доир билимларга эга бўлиш талаб қилинади.

ОЧИҚ ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИ тажрибали ва олий тоифали фан ўқитувчилари томонидан ўтказилди.

Ҳазорасп туман халқ таълими бӯлими мудири Шерзод Ахмедов ташаббуси билан тумандаги барча мактабларда тажрибали ва олий тоифали фан ўқитувчилари томонидан очиқ дарс машғулотлари ташкил қилинди. Ушбу дарс машғулотлари тумандаги 14- ва 32-ва 40-сонли мактабларининг тажрибали ўқитувчилари иштирокида ўтказилди.

Журналист ва ўқувчилар учрашуви

Бугун “Ҳуқуқ ва истеъмолчи” газетаси мухбири журналист Шоира Шукурова туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ва 35-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, боғча ва мактаб фаолияти билан танишди.

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КАСБИЙ МАЛАКА ва тажрибалари ўқув семинар давомида оширилди

Бугун 45-сонли умумий ўрта таълим мактабида, тумандаги умумтаълим муассасаларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирокида ўқув- семинари ўтказилди.

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

Бугун мамлакатимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди. Шу муносабат билан Ҳазорасп туманидаги Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳазорасп ихтисослашган мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов ва вилоят ҳокими ўринбосари С.Салаевлар иштирок этди.

"УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" ЎТКАЗИЛДИ

Бугун байрамона безатилган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Устозлар миллий форуми” ўтказилди. Тадбирни туман ҳокими Ў.Машарипов очиб берди ва иштирокчиларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги ҳамда бошланаётган Янги ўқув йили билан табриклади.

Ҳазорасп туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаб директорлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

Ҳазорасп туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаб директорлари тўғрисида МАЪЛУМОТ