ШАҲНОЗА МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНДИ

Ҳазорасп туманидаги “Қовунчи” маҳалласида яшовчи фуқаро Шаҳноза Рўзметова томонидан Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповга тикувчилик фаолиятини олиб боришда амалий ёрдам сўраб мурожаат келиб тушди. Ушбу Мурожаат юзасидан бугун туман ҳокими “Қовунчи” маҳалласида бўлиб, фуқаро Ш.Рўзметова билан учрашди ва тикувчилик фаолияти билан танишиб, суҳбатлашиб, мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинди.