Вилоят ИИБ бошлиғи ва ёшлар учрашуви


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун тумандаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Равшан Султанходжаевнинг Ҳазорасп туманида яшовчи Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими З.Абдиримов, тегишли ташкилот раҳбарлари, ёшлар иштирок қилди.


Учрашувда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Султанходжаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, яратилган имкониятлардан ҳар бир ёш оқилона фойдалиниши лозимлиги борасида гапириб ўтди ва ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда ёшларнинг муаммолари тингланди ва тегишли тартибда назоратга олинди.



Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.