ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини ошириш, миллий маънавиятимизни юксалтириш ва ёшларда ўзбек тилига бўлган юксак ҳурматни шакллантириш юзасидан туманимизда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар ва танловлар ўтказилди.

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг кўрсатмасига асоосан Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ходимларининг Ҳазорасп туманида (пробация ва профилактик назоратда турган) фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан 2020 йил 6 октябрь куни ўтказилган суҳбатда Ҳазорасп тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи (профилактик) назоратда турувчи фуқаро Абдиримов Алишер Абдуллаевич соғлигини тиклаши учун моддий ёрдам ажратилишини сўраган эди.

PIRLS - 2021 халқаро тадқиқоти Ҳазорасп туманидаги 2-сонли мактабда тажриба-синов тариқасида ўтказилди

Ҳазорасп туман 1-сектор ҳудудида жойлашган 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида бугун 20-октябрь куни PIRLS - 2021 халқаро тадқиқоти доирасида тажриба-синов жараёнлари ўтказилди.

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ АЪЗОЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ПАХТА ДАЛАЛАРИДА БЎЛДИ

2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари билан танишиш мақсадида Ҳазорасп туманига бириктирилган Республика ишчи гуруҳи аъзолари бир қатор пахта далаларида бўлиб, пахта мавсумида иштирок этаётган теримчилар, фермерлар ва класстер раҳбарлари билан учрашиб, мавсум давомида юзага келадиган муаммолар, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва олдини олиш бўйича, теримчилар учун яратилган муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари билан танишиб, суҳбат олиб бордилар.

ҲАЗОРАСП ТУМАНИ ДАВЛАТГА ПАХТА ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

Ҳазорасп тумани давлат хирмонига 18856 тоннадан зиёд ҳосил топшириб, ҳосилдорлик ҳар гектаридан 33,3 центнерни ташкил этиб, шартномавий режани ортиғи билан бажарди. Туманда жорий йилги пахта йиғим-терими мавсуми учун пухта тайёргарлик кўрилди ва тизимли асосда иш олиб борилди.

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

Мамлакатимизда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам эди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.

“САОДАТЖОН ОНА” НОДАВЛАТ МТТ ИШ БОШЛАДИ

“САОДАТЖОН ОНА” НОДАВЛАТ МТТ ИШ БОШЛАДИ Бугун Ҳазорасп туманидаги “Боғиэрам” маҳалласида ёш тадбиркор Иззатбек Қабулов томонидан “Саодатжон она” 25-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз ишини бошлади. Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 25 нафар тарбияланувчи болажонларни ўз бағрига олди. Бу ерда улар учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, 3 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

СЕНАТОРЛАР ҲАЗОРАСП ТУМАНИДА БЎЛИШДИ

Бугун 24 сентябрь куни Сенаторлар Умарбек Шарипов, Гавҳар Дурдиева, Фарахат Садуллаева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Ҳазорасп туманида бўлдилар.