Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенаши қарори


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳозирги кунда мамлакатимизда ва туманимизда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сонли Қонуннинг ижросини таъминлаш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмодқа.

Мазкур Қонуннинг 8-моддаси ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан туман ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг фаолияти мувофиқлаштириб, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришнинг самарадорлигини ошириш учун ёшларнинг эҳтиёжи мониторинги олиб борилишини ва баҳоланишини таъминламоқда, ёшларнинг бандлиги ва уларни ишга жойлаштириш сиёсати рўёбга чиқарилишини таъминламоқда, меҳнат бозори ва ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш амалиёти мониторингини мунтазам равишда ташкил қилиб, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишларини амалга оширмоқда.

Ушбу Қонуннинг 9-моддасида Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасалар тизими кўрсатилган бўлиб, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, жисмоний тарбия ва спорт бўйича органлар, маданият органлари, меҳнат органлари, прокуратура органлари, ички ишлар органлари, адлия органлари, мудофаа ишлари бўйича органлар ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасалардир.

Ҳазорасп туманида 0-30 ёшлдагилар - 82369 нафар (шундан қизлар 42832)нафарни ташкил қилиб шундан 18-30 ёшдагилар - 39119 нафар (шундан қизлар 19951) нафарни ташкил қилади, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар сони (5128)нафар.

Тумандаги ёшларнинг муоммоларини ўрганиш ва босқичма босқич хал қилиш мақсадида тумандаги 18-30 ёшгача бўлган 39 минг 119 нафар ёшлар ўртасида анкета сўровномалари ўтказилган.

Шундан 5128 нафари нафар “Ёшлар дафтари”га киритилди ва Маҳаллалар кесимида бандлигини таъминлаш учун “Манзилли режа” ишлаб чиқилди.

Режага асосан ҳар бир ёшга бир гектар лойиҳаси доирасида 2400 нафар, ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш 400 нафар, тадбиркорлик фаолияти орқли банлигини таъминлаш 428 нафар, касб-хунарга ўқитиш орқали 297 нафар, “Ҳар бир тадбиркор ёшларга мадаткор” асосида тадбиркорларга бириктириш орқали 365 нафар, “Устоз шогирд” ананаси доирасида ҳунарманларга бириктириш орқали 157 нафар, ижтимоий, иқтисодий ва психологик муоммосини хал этиш орқали 1081 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Ҳозирда ёшлар дафтарига киритилган ёшларнинг 4854 нафарига яни 95 фозига амалий ёрдамлар кўрсатилди жумладан, жорий йилнинг ўтган даври давомида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойихаси доирасида туманда ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ёшларнинг 2559 нафарининг ҳар бирига 0.25 га дан жами 639.75 га ер майдони ажратилган.

"Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида жами 600 нафар ёшларга 15 млрд 610 млн сўм кредит ажратилиб шундан 180 нафари ёшлар дафтаридаги ёшларга 1 млрд 948 млн сўм кредит маблағлари ажратилган.

“ 1+1”лойхаси доирасида туманда тадбиркорликга қизиқувчи 330 нафар ёшлар 48 соатлик тадбиркорлик курсларида ўқитилиб туманда муваффақиятга эришган тадбиркорларга бириктирилган.

Бўш иш ўринларига ва жамоат ишларига жойлаштириш орқали 416 нафар ёшларнинг банлиги таминланган. Шундан:

Жамоат ишларига жойлаштириш орқали 201 нафар, Доимий ишларга жойлаштириш орқали 215 нафар ёшларнинг банлиги таъминланган.

Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 223 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунар ўқув курсларида ўқитилиб сертификатлар топширилди.

Ишсиз ёшларни уста хунармандларга “устоз-шогирд” анъанаси асосида бириктириш орқали уларга касб-ҳунар ўргатиш ва хунармандчилик билан шуғулланиши учун 149 нафар ёшлар шогирдликка бириктирилган.

Жори йилнинг 21 июл холатига кўра Ёшлар дафтаридан 3185 нафар ёшлар амалий ёрдамлар кўрсатилиб ва 1669 нафари бошқа сабабларга асосан чиқарилаган жами 4854 нафари яни 95 фоиз ёшлар дафтари платформасидан чиқарилган.

Тумандаги ёшлар дафтарига киритилган ёшлардан хайдовчилик гувохномаси олиш истагини билдирган 126 нафар ёшлар “ВС” тоифаси учун ёшлар жамғармаси маблағлари хисобидан оқиш маблағининг 0.75 фози яни ҳар бир ёш учун 1 млн 950 минг сўмдан жами 245 млн сўм маблаб тўлаб берилди.

21 март наврўз айёми муносабати билан ижтимоий холати оғир бўлган ёшлар дафтарида турган ёшларнинг 620 нафарига хар бирига 100 минг сўмдан жами 62 млн байрам пуллари берилган.

Қурбон ҳайити байрами муносабати билан ёшлар дафтарида мавжуд бўлганёшларнинг 159 нафарига 300 минг сўмдан жами 47 млн 700 минг сўм миқдорда пул маблағлари берилди. Бундан ташқари байрами арафасида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларнинг 4 нафарига тикув машинаси, 1 нафарига Мотоблок, 1 нафарига устачилик фаолияти билан шуғилланиш учун асбоб ускуна, 2 нафарига моддий ёрдам ва 1 нафарига ижара пуллари тўлаб берилди жами 34 млн 820 минг сўм пуллар ажратилган.

Ёшлар дафтарига киритилган 22 нафар ёшларни 1 ойилик харбий хизматга ёшлар жамғармаси маблағларидан юбориш учун рўйхатлари шакллантирилди.

Жорий йилда 5 та муҳим ташаббус йўналишларида умумтаълим мактабларида
80 дан ошиқ тўгараклар ташкил қилиниб 1200 нафардан ошиқ ёшлар қамраб олинди.

Ёшларни IT сохасига қизиқтириш ва шу орқали бандлигини таъминлаш мақсадида 3-чорагда Тумандаги 1-сонли касб-хунар мактаби қошида Япония давлати билан ҳамкорликда замонавий типдаги IT марказ ташкил қилиш ва шу орқали IT сохасига қизиқувчи 200 нафар ёшларни ўқитиш.

Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғилланишлари ва бўш вақтларини унумли ўтказишлари учун соат 16:00 дан 23:00 гача шуғулланишлари таъминланмоқда.

Тумандаги 5 нафар иқтидорли ёшлар истисно тариқасида 2020-2021 ўқув йилида маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитилиши учун 40 млн 758 000 сўм маблағ ажратиб берилган.

Туманимиз ёшларидан 2020 йил давомида спортнинг турли йўналишлари бўйича 46 нафар ёшларимиз Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритишди хусусан
8 нафари 1-ўрин, 16 нафари 2-ўрин, 22 нафари 3-ўринни қўлга киритишган бундан ташқари туманимиз ёшларидан Султонов Жавохир Мансурбек ўгли 2020 йилда Туркия давлатида ўтказилган спортнинг карате йўналиши бўйича ёшлар ўртасида чахон чемпионлигини қўлга киритган, Якуббоев Нодирбек спортнинг шахмат тури бўйича чахон чемпиони, Матниязова Гулноза спортнинг дзюдо тури бўйича олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади.

Шунингдек, туманда ҳар чоршанба – ёшларнинг бандлигини таъминлаш куни, ҳар шанба - ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш куни сифатида белгиланиб, аниқ дастур асосида амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

1. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокими ўринбосари Б.Собировнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман халқ таълими бўлими мудири З.Қурбановага

-халқ таълими бўлимида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг ижросини таъминлашда муаян ишлар амалга оширилганлиги кўрсатиб ўтилсин ушбу ишларни янада кучайтириш тавсия қилинсин.

3. Туман аҳоли бандликга кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Мадиримовга ваколати доирасида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун талаблари асосида ёшларга иш ўрин яратилмаганлиги кўрсатилсин, ушбу масала юзасидан йўл харита ишлаб чиқиб ижросини таъминлаш топширилсин.

4. Туман ҳокими ўринбосари Б.Собировга туманда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг ижросига маъсул ваколатли органларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ижроси юзасидан уларнинг ҳисоботлари ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари туман Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишларига киритиб бориш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.

6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш,  ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 

 Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                                        У.Машарипов