ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаментининг Ҳазорасп тумани бўлими бошлиғи С.Машарипов, Ҳазорасп тумани қўриқлаш бўлими бошлиғи А.Абдуллаевлар туман электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда Ҳазорасп тумани ҳудудида нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида бўлдилар.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-сонли қарори бўйича электр энергияси ва табиий газдан аҳоли учун белгиланган таърифлар, берилган имкониятлар ва қарорнинг мазмун-моҳияти бўйича тегишли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда тушунтириш тарғибот тадбирларини ўтказдилар.

Бундай тадбирлар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.