ҲОКИМ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун Ҳазорасп туман ҳокими қабули ўтказилди.
Қабулда туман ҳокими З.Абдиримов, туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, тегишли ташкилот раҳбарлари ва маъсуллар иштирок этдилар.
Ҳоким мурожаатчиларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини тинглади.


Қабул жараёнида жами 31 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларни ичимлик суви, газ таъминоти, моддий ёрдам, тадбиркорлик, кредит, йўл, электр энергия, даволаниш, кадастр ва бошқа масалаларни ташкил этди. Мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига юкланиб, ижросининг назорати белгиланди.

 



Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.