ИНСОН УЛУҒ ХОТИРА МУҚАДДАС


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Ҳазорасп туманида ҳам 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни тадбири ўтказилди.

Туман марказида бунёд этилган “Хотира майдони”га сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари йиғилишди.


Тадбир давомида туман ҳокими З. Абдиримов бошчилигида Хотира майдонида қад ростлаган "МОТАМСАРО ОНА" ҳайкали пойига гулдасталар қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошларимиз руҳига ҳурмат бажо келтирилди.
Албатта, урушнинг аччиқ зарбаларига дош берган, буюк ғалабага улкан ҳисса қўшган, озодлик ва эрк курашчилари, юртнинг асл қаҳрамонларини эъзозлаш, улардан ибрат ва намуна олиш ҳар бир инсон учун муқаддас бурчдир.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.