ҲАЗОРАСП ТУМАНИНИНГ 2020 ЙИЛ 3-ЧОРАК ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

      Ҳазорасп туманида 2020 йил январь-сентябрь ойлари бўйича доимий аҳоли сони 194 567 нафар кишини ташкил килди. Мазкур давр мобайнида 3354 нафар туғилиш ҳолатлари, январь-сентябрь ойлари давомида 878 та никоҳ ва 75 та ажрим ҳолатлари қайд этилди.

Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 197,7 млрд сўмни (ишлаб чиқариш индекси 100,8 фоиз)  ва халқ истеъмол товарлари хажми эса 56,6 млрд сўмга (ишлаб чиқариш индекси 70,4 фоиз)  етгани кузатилди.

         Шу даврда хажми 1125,4 млрд сўмлик (ўсиш суръати 104,9) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Туманнинг асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 227,9 млрд сўмни (ўсиш суръати 116,8) ташкил қилди.

Шунингдек, Ҳазорасп туманида 2020 йил январь-сентябрь ойлари бўйича 76,2 млрд сўмлик (ўсиш суръати 100,6)  қурилиш ишлари бажарилди. Чакана товар айланмаси 574,1 млрд сўмга (ўсиш суръати 100,3)  ҳамда кўрсатилган хизматлар хажми 232,2 млрд сўмга (ўсиш суръати 100,3) етди.

Жорий йил январь-сентябрь ойларида ташқи савдо айланмаси 20 922,6 минг АҚШ долларни (ўсиш суръати 63,3 фоиз), экспорт хажми 11012,5 минг АҚШ долларни ( ўсиш суръати 2,2 марта) ва импорт хажми  9910,1 минг АҚШ долларни (ўсиш суръати 35,2 фоиз) ташкил килди.

М.Қаландаров

Ҳазорасп туман статитстика бўлими бошлиғи.