Hazorasp tumani haqida ma`lumot
Hazorasp tumani haqida ma`lumot
Ҳазорасп тумани ҳақида маълумотлар
Ҳазорасп тумани ҳақида маълумотлар
ҲАЗОРАСПДА ИЧКИ ИШЛАР ФАХРИЙЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Нелля Задорожная 1957 йил Самарқанд шаҳрида дунёга келган. Болалигидан ички ишлари ходимларига ҳавас билан улғайган Нелля ушбу соҳада ўқиб, 26 йил давомида Ҳазорасп туман ИИБ паспорт хизмати бўлимида фаолият юритди. Турмуш ўртоғи Қадамбой Сапаев ҳам ҳамкасби. 46 йилдирки аҳил-иноқ ва меҳр муҳаббат ила яшаб келаётган оила соҳиблари 5 нафар фарзандларини она ватан равнақи йўлида ҳисса қўшувчи ўғил-қизлар қилиб вояга етказишган. Бугун туман ҳокими Ў. Машарипов ушбу хонадонда бўлиб, хонадон соҳибларини байрам билан қутлади. -Меҳнат қилсанг албатта, роҳатини кўрасан. Ақлли фарзанд тарбияласанг фароғатда яшайсан, деганлари рост экан. Буни ўз ҳаётимизда кўриб турибмиз. Мақсадга меҳнат билан эришдик. Бугун бизни йўқлаб келганликлари эса бунинг яна бир бор исботи бўлди. Бунинг учун туман ҳокимига ўз ташаккуримизни билдирамиз,- дейди Нелля Задорожная ва Қадамбой Сапаевлар. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.