МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ

“HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига Ҳазорасп тумани, “Паҳлавон Махмуд” маҳалласида яшовчи фуқаро Барно Раҳмонова томонидан уй-жой масаласида мурожаат келиб тушади. Мурожаатда фуқаро “ҳозирги кунда ижарада ўтиргани, ҳозирча туғишдан олдинги ва кейинги таътилда ўтирганлигини, уй олишда” ёрдам сўраганлиги баён этилади.

ҲОМИЙЛИК ЁРДАМИ

Кунлар совиб, қиш фасли яқинлашган сари аҳолининг иссиқлик манбаларига бўлган этиёжи ошади. Шундай пайтларда муҳтож оилаларга ёрдам бериш эзгу амаллардан ҳисобланади.

ҲОКИМ ҚАБУЛИ

Бугун туман ҳокимлигида Ҳазорасп туман ҳокими Ў.Машариповнинг навбатдаги қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқарлар ўзини қийнаётган муаммолар бўйисча мурожаат қилдилар.

ЛАЙЛОНИНГ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

Ҳазорасп туман ҳокимлигининг “HazoraspHokimligiMurojaatBot”ига фуқаро Лайло Нурметова томонидан бир нафар фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи вафот этганлиги, ишсизлиги, айни кунда ижарада яшаб келаётганлиги, уй-жойга муҳтожлиги борасида мурожаат келиб тушади. Мурожаат туман ҳокими ёрдамчиси Г.Матмуротова ва туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамкорлигида ўрганилади. Ўрганишлар давомида фуқаро “Мухомон” маҳалласида ижарада яшаб келаётганлиги аниқланади ва Лайло Нурметова билан суҳбат ўтказилиб, иш билан бандлиги ҳал этилиб, уй-жой олиш масаласи бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Бугун Ҳазорасп туман ҳокимлиги Мурожаат ботига “Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, “Карвак” қишлоғида катта жанжал, газ муоммоси, бугун аҳвол чатоқ” деган видеохабар келиб тушди. Ушбу видеохабар тегишли мутасадди ташкилотлар билан тезкорликда ўрганилди ва “Янгиобод” маҳалласида газ баллон билан боғлиқ муаммоли ҳолат аниқланиб, муаммо тезликда бартараф этилди ва фуқаролар газ баллон билан таъминланиши йўлга қўйилди.