ҲОМИЙЛИК ЁРДАМИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Кунлар совиб, қиш фасли яқинлашган сари аҳолининг иссиқлик манбаларига бўлган этиёжи ошади. Шундай пайтларда муҳтож оилаларга ёрдам бериш эзгу амаллардан ҳисобланади.

Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани, 1-сектор ҳудудидаги “Шовот” маҳалласида яшовчи “Темир дафтар”га кирган 3 та хонадоннинг ҳар бирига 10 қопдан кўмир маҳсулоти ҳомийлар Д.Рўзметов, С.Ражабова ва М.Рўзметовлар томонидан бепул тарқатилди.
Албатта, савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.