Ҳокимлик қабули: Ҳар бир мурожаат –эътиборда!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Ҳазорасп тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда туман ҳокими Зафар Абдиримов муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашди ва мурожаатларини тингланди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда фуқаролар уй-жой, даволаниш, ишга жойлаштириш, кредит олиш, йўл таъмири, электр, газ таъминоти ва моддий ёрдам бериш билан боғлиқ 32 та муаммолар бўйича мурожаат қилдилар.

Фуқаролар мурожаатларининг кўпчилиги шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қолган масалалар ижрога қаратилди.

 Қабулда  туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.