Ҳоким қабули


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини тўғри англаган ва зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган мутасадди раҳбарлар бугунги кунда аҳоли мурожаатларига қулоқ тутиб, муаммолар ечимини топиб, самарали фаолият олиб бормоқдалар.

Жумладан,  Ҳазорасп туман ҳокими Зафар Абдиримов фуқаролар мурожаатини тинглаш мақсадида ўзининг навбатдаги қабулини туман ҳокимлигида ўтказди.

Қабул давомида мурожаатларнинг аксарияти уй-жой таъмири,  моддий ёрдам, йўл, электр энергия, даволаниш учун ёрдам, кредит масалалари бўйича бўлди. Туман ҳокими ушбу мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди ва ижроси назоратга олинди. 

Қабулда  туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев,  туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва маъсуллар иштирок этдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.