Ҳоким қабули


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Давлатимиз раҳбари «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, дея таъкдлаган эдилар.

Дарҳақиқат давлат органлари бугунги кунда шахсий қабулларини ўтказиб, фуқароларни қабул қилиш орқали муаммоларни ижобий ҳал қилмоқдалар.

Бугун туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Ў.Машариповнинг фуқаролар қабули ҳам тасдиқланган режа-жадвалига асосан ўтказилди.

Қабулда фуқароларнинг 42 та мурожаати тингланди.
Мурожаатларнинг 17 таси жойида ижобий ҳал қилинди. 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 5 таси рад этилди ва муддат талаб этадиган 9 масала ўрганиб ҳал қилиниши белгиланди.

Ҳар бир фуқаронинг мурожаати шахсан туман ҳокимининг назоратидадар.

Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратов, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.