Ҳазорасп туманининг 2020 йил якунлари бўйича ижтимоий-иктисодий кўрсаткичлари таҳлили


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

2021 йилнинг  1 январь ҳолатига  Ҳазорасп тумани доимий аҳоли сони 195 484 нафар кишини ташкил қилди. Шундан, 98 185  нафарини ёки 50,2 фоизини аёллар ва 97 299 нафарини ёки 49,8 фоизини эркаклар ташкил этган. Шаҳар жойларда 41711 киши, қишлоқ жойларда эса 153773 киши истиқомат қилади.                                                                                                                       2020 йил мобайнида  туманда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 277,8 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати индекси 116,5 фоизини ташкил этди.  Туманда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти ҳажми аҳоли жон бошига 1430,9 минг сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 147,4 фоизини ташкил қилди.              

Ҳазорасп туманида 2020  йил давомида  хизматлар ишлаб чиқариш  ҳажми 483,6 миллиард сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,3 фоизини ташкил этди. Туманда энг катта хизмат ҳажми савдо хизматлари бўлиб, 2020 йилнинг 12 ойида аҳолига жами 133,3 миллиард сўмлик савдо (27,6 фоизини) ва 130,0 миллиард сўмлик молиявий хизматлари  кўрсатилган.               

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ҳазорасп туманида рўйхатга олинган юридик шахслар сони   (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 1241 тага етди. 2021 йил 1 январь ҳолатига туманимизда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 947 тани  ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган  йилнинг  шу даврига нисбатан 12,2 фоизига камайган. 2021 йил 1 январь ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 5 тани ташкил этди. Шунингдек, ҳорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 1 таси қўшма корхоналар, 4 таси эса хорижий корхоналар ҳисобланади. Фаолият кўрсатаётган 4 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича олиб қарайдиган бўлсак, 3 таси  саноат,  1 таси  қишлок ва ўрмон хўжалиги турлари ҳиссаларига тўғри келади.

2020 йил январь–декабрида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 307,9 млрд. сўмни ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 117,7 фоизни ташкил қилди. Жорий даврда ўзлаштирилган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари асосан корхоналарнинг ўз маблағлари (жами инвестициялар ҳажмига нисбатан 25,5 фоиз), тижорат банклари кредитлари (23,6 фоиз) ҳисобига тўғри келди.                                                  

2020 йил январь–декабрида 132,2 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-декабрига нисбатан 118,4 фоизни ташкил этди. Аҳоли жон бошига қурилиш ишлари 681,0 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 149,3 фоизи ўсиш кузатилди.

  2020 йил январь-декабрь ойларида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан
1481,5  миллиард сўмлик  ёки 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,4 фоизни ташкил қилди.                                                                                                                  

2020 йилнинг январь–декабрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 738,4 миллиард сўмни ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 100,4 фоизини ташкил қилди.                        

Туман ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг январь–декабрида
25684,3 минг АҚШ долларни, жумладан экспорт  11982,1 минг АҚШ долларни, импорт
13702,2  минг АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо сальдоси -1720,1  минг АҚШ долларни ташкил этди.    

Ҳазорасп тумани статистика бўлими.