Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижалари


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда 2022 йилнинг 1март холатига амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

 

Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йил ПҚ-4702 сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан ҳудудларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилди.

Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Ҳазорасп тумани 2022 йил мартфеврал ҳолатига Хоразм вилоятидаги барча туман ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг 100 балл мезони асосида баҳоланиши натижасида умумий 74,8 балл тўплаб, 7 ўринни эгаллаб турибди.

Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Ушбу рейтинг кўрсаткичларига асосан 10 та йўналиш бўйича баҳоланиб, туманлар миқёсида кўриб чиқилди.

Жумладан:

- Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича 2022 йил 1 март ҳолатига 1,7 балл тўплаган.

- Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича 2022 йил 1 мартҳолатига 4,3 балл тўплаган.

- Ижтимоий соҳадаги хизматларнинг ҳаммабоплиги ва сифат кўрсаткичлари бўйича 2022 йил 1 мартҳолатига 8,4 балл тўплаган.

- Инфратузилманинг ривожланиши ва ҳаммабоплиги кўрсаткичлари ҳажми бўйича 2022 йил 1 мартҳолатига 1,3 балл тўплаган.

- Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари бўйича 2022 йил 1 мартҳолатига 1,5 балл тўплаган.

- Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича 2022 йил 1 мартҳолатига 4,6 балл тўплаган.

- Банк-молия соҳасининг молиявий мустақиллиги ва ривожланиш кўрсаткичлари бўйича 2022 йил 1 мартҳолатига 2,8 балл тўплаган.

- Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари бўйича 2022 йил 1 мартҳолатига 1,6 балл тўплаган.

- Тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 2022 йил 1 мартҳолатига 23,7 балл тўплаган.

 

- Аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари бўйича 2022 йил 1 март ҳолатига 24,9 балл тўплаган.

Умумий 10 та йўналиш бўйича кўрсаткич 2022 йил 1 февралҳолатига 74,8 баллни ташкил қилиб, вилоятда8 ўринни эгаллаб турибди.

2022 йил 1-чорак якуни бўйича ушбу кўрсаткичларни 30 фоиз ошиғи билан бажариш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш лозим.

Юқорида қайд қилиб ўтилган таҳлиллардан кўриниб турибдики, айрим йўналишлар бўйича камчиликларимиз мавжуд. Ушбу камчиликларни бартараф қилиш, сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтинг кўрсаткичини ўстириш мақсадида, қуйидаги вазифаларни белгилаб олишимиз зарур:

Секторлар кесимида ишларни тўғри ташкил қилишимиз натижасида ҳудудда барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;

янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;

ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;

аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

рақобатбардошлик даражасини оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;

ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;

молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш;

фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини оширишга эришилади.

Халқ депутатлари туман кенгаши сектор раҳбарларининг Ҳазорасптуманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ,

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1.Ҳазорасп туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Саттаровнинг ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

  1. Сектор раҳбарлари (Ў.Машарипов, Д.Мадиримов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (Ғ.Саттаров)га, туман ҳокимининг барча ўринбосарларига, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликдаижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг кўрсаткичларида паст балл олган қуйидаги йўналишлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ҳизматлар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана товар айланмаси,аҳоли жон бошига тўғри келадиган экспорт ҳажмлари бўйича, қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий этиш даражаси,мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси,умумтаълим мактабларининг юкламаси, маҳаллий ҳокимият органлари сайтларининг оммавийлиги даражалари бўйича амалга оширилаётган ишлар суст олиб борилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.

3.Сектор раҳбарлари (Ў.Машарипов, Д.Мадиримов, Х.Машарипов, Ж.Рўзимов)га мутасадди раҳбарларни жалб қилиб:

- сектор кесимида ишларни тўғри ташкил қилиб, ҳудудда барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;

- янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;

- ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;

- аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

- рақобатбардошлик даражаси оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;

- ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;

- молиявий мустақилликка эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш чораларини кўриш топширилсин.

  1. Халқ депутатлар туман кенгаши депутатларига:

- ўзлари сайланган ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини, хусусан ёшлар ва аёлларнинг иш бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан депутатлик назорати ўрнатсинлар.

  1. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари(Ж.Усманова)гаушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  2. Ушбу қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                               У.Машарипов

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги ПҚ-6244-сонли Фармонига асосан Ҳазорасп туманида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳузуридаги “PSB Capital” МЧЖ инвестиция компанияси иштирокида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш зонаси ташкил қилиш тўғрисида

 

Туманда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳузуридаги “PSB Capital” МЧЖ инвестиция компанияси иштирокида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш зонаси ташкил қилиш тўғрисидаги масалани ижроси юзасидан туман ҳокимлигининг 2022 йил 25 март №1-77 сонли баёнида Ҳазорасп тумани ҳокимининг 2020 йил 20 мартдаги 545қ-сонли қарори билан Ҳазорасп тумани “Янгибозор” қишлоғи  ҳудудидан кичик саноат зоналари ташкил қилиш учун ажратиб берилган 7,1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларининг3,0 гектар ер майдонини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.06.2021 йилдаги ПФ-6244-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қурилиш соҳасини янада ривожлантириш бўйича қайта ихтисослаштириш белгиланган.

Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24 -моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

                                               ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги ПҚ-6244-сонли Фармонига асосан Ҳазорасп туманида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳузуридаги “PSB Capital” МЧЖ инвестиция компанияси иштирокида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш зонаси ташкил қилиш тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторовнинг ахбороти маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп тумани “Янгибозор” қишлоғи ҳудудидан кичик саноат зоналари ташкил қилиш учун ажратиб берилган 7,1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларининг 3,0 гектар ер майдонида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.06.2021 йилдаги ПФ-6244-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳузуридаги “PSB Capital” МЧЖ инвестиция компанияси иштирокида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида “кичик саноат зоналари”ташкил қилиш учун Ҳазорасп тумани ҳокимининг 2020 йил 20 мартдаги 545қ-сонли қарори билан ажратилган 7.1 гектар ер майдонинг 3.0 (уч) гектар майдони кичик саноат зоналарида қурилиш материаллари (пардозбоп ғишт ва гулқоғоз (обой) ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштирилсин.
  3. Хоразм вилоят Ермулк кадастр давлат кадастрлар палатаси Ҳазорасп тумани филиали раҳбари Х.Садуллаевга лойихалар бўйича лотларга бўлинган ер участкаларини “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
  4. Хоразм вилоят Ермулккадастр давлат кадастрлар агентлиги Ҳазорасп туман бўлими бошлиғи О.Юсуповга туман ер балансига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.
  5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, (Ж.Усманова) мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва расмий веб-сайтга ўрнатилишини таъминласин.
  6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Ш.Қурёзов зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман кенгаши раиси                                                          У.Машарипов