Ҳазорасп туманида ўз меҳнат фаолиятини йулга қўйиш истагидаги 104 нафар аёллар бандлиги таъминланди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бугун Ҳазорасп туманида бўлди.
Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев Халқ қабулхонасига бандлигини таъминлаш бўйича мурожаат билан чиққан хотин-қизлар билан учрашди. Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ўз меҳнат фаолиятини йулга қўйиш, бандлигини таъминлаш истагидаги 104 нафар аёлларга туман ҳокими З.Абдиримов иштирокида моддий ёрдам тариқасида тикув машиналари топширилди.

 

Учрашувда Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Қутлимуратова, сектор раҳбарлари, вилоят ва туман Халқ қабулхонаси мудирлари иштирок қилди.

 

Шунингдек, Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бугун Ҳазорасп туманидаги “Ҳазорасп Нурли замин” оилавий корхонасида ва «Khazorasp Diamond» масъулияти чекланган жамиятида бўлди.

 

Моддий ёрдам тариқасида тикув машиналари топширилган ва ушбу корхоналарга бириктирилиб, бандлиги таъминланган хотин-қизлар билан учрашиб, суҳбатлашди ва корхоналар фаолияти билан танишди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати.